«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:10
ЎЗO‘Z

Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон»

20 сен, 23:53 2 959 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» Фото: «Google.com»
Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги машҳур Travellers Club клубида «Янги Ўзбекистон: бебаҳо маданий ташаббуслар» мавзуида медиа-ивент ўтказилди. Унда Ўзбекистон маданий меросини тадқиқ этаётган бир гуруҳ британиялик олимлар ва мутахассислар таклиф этилди.

Тадбирда бир қатор қизиқарли маърузалар тақдим қилинди. Хусусан, Лондон университети коллежи Археология институти экспертлар гуруҳи ўз тақдимотида Шарқда довруғ таратган Дамашқ пўлати бугунги Ўзбекистон ҳудудидан қазиб олинган темир рудаларидан ишланганини маълум қилишди. Доктор Миляна Радзявович бошчилигидаги олимлар гуруҳи бир пайтлар Ўзбекистон ҳудудидаги конлардан қазиб олинган руда намуналари, қимматли тоғ жинслари ва хомашё маҳсулотларини текширувдан ўтказиб ана шундай қарорга келишди.

Шунингдек, Фарғона водийсида Ахсикент ҳудудидан тигель пўлатини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш кўламини ўрганиш учун кенг қамровли тадқиқотлар йўналтирилган.

Миляна Радзявовичнинг айтишича, IX асрдан бошлаб, Марказий Осиёда, хусусан, бугунги Ўзбекистон, Туркманистон ва Ҳиндистон ҳудудларида бир қатор пўлатни қайташ ишлаш марказлари фаолият кўрсатган.

«Муттасил савдо алоқалари ва маҳсулот айирбошлаш орқали илк ислом маданияти даврида Марказий Осиёда ишланган пўлат Дамашққача кириб борган. Ушбу хомашёдан дамашқлик усталар дунёга машҳур қилич ва шамширларни ясашган» — дейди Радзявович.

Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов ушбу тадқиқотнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади:

«Британиялик олимларнинг ушбу изланишлари биз учун ғоят муҳим. Ҳозир биз ўта шов-шувли кашфиёт остонасида турибмиз. Бу кашфиёт нафақат машҳур Дамашқ қиличлари ҳақидаги анъанавий тасаввурларни ўзгартиради, балки Ўзбекистон буюк ипак йўлида қанчалик муҳим роль ўйнаганини яна бир бор исбот этади» — дея қайд этди Ф.Абдухолиқов.

Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбир Ўзбекистон ҳукумати, мамлакатимизнинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси кўмагида, Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти, ЎзЭОАВМА, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва нефт хизматларини кўрсатувчи халқаро «Eriell Group» компанияси билан ҳамкорликда ўтказилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 125
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 147
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 268
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 0
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 0
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 1
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 1
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 12
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 74
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 28
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 41
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 87
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 43
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 140
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 71
  • Бўлимлар