«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:35
ЎЗO‘Z

Иқбол Мирзо: «Тўйларимиз урушсиз мамлакатни вайрон қиладиган аҳволга келиб қолди»

20 сен, 20:30 3 089 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Иқбол Мирзо: «Тўйларимиз урушсиз мамлакатни вайрон қиладиган аҳволга келиб қолди» Бугун, 20 сентябрь куни, Олий Мажлис Сенати биносида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссиясининг дастлабки мажлиси ўтказилди. Унда сенаторлар ва депутатлар томонидан қабул қилинган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш масалалари ўзаро муҳокама қилинди. Анжуманда Комиссия раиси, сенатор Иқбол Мирзо қўшма қарор бўйича халқнинг муносабати, ушбу ҳужжатнинг аҳамияти ҳақида фикрларини билдирди.

“Ушбу қўшма қарор қабул қилингандан кейин ижтимоий тармоқда жуда кўплаб муҳокамалар бўлди. Асосий кўтарилган масала бу фуқароларнинг Конституцияда белгиланган эркинлик ҳуқуқларини чеклаб қўймайдими, деган мунозаралардир. Бу чекловларни ёқтирмаган одамлар турли йўллар билан найранг қилишга ҳаракат қилишди. Юристларимиз бу фикрни кескин рад қилиб, бу ерда инсоннинг ҳеч қандай ҳуқуқлари бузилмаганлигини асослаб беришди. Биз одамларга тўйини тартибли ўтказишларини, ортиқча дабдаба қилиб камбағал одамларнинг иззат-нафсига тегмасликларини, бошқаларнинг тинчини бузмасликларини сўраяпмиз, холос. Уларни инсофга қайтармоқчимиз. Агар инсофга чақириш Конституцияга зид келса, буни алоҳида кўриб чиқиш керак.

Муҳокамаларга сабаб бўлган иккинчи масала - тўйларга ички ишлар ходимлари аралашуви. Мақсад тўй ҳақида ички ишлар бошқармаларини хабардор қилиб қўйишдир. Уларнинг вазифаси тўй кортежлари ҳаракатланаётганда хавфсизликни таъминлаш, тўйхоналарда тартибни сақлаш ҳисобланади. Одамлар ички ишлар ходими тўйхоналарга кириб меҳмонларни санайдими, деган фикрга боришяпти. Ундай эмаслигини тўғри тушунтиришимиз керак.

Иқбол Мирзонинг таъкидлашича, сенатор ва депутатларнинг ушбу қарори халқ учун жуда зарур эди. Баъзи одамлар бошқа муҳим ва ҳал қилиниши зарур бўлган масалалар ҳам бор, қонун чиқарувчилар бекорчими, деб иддао қилишди. Аслида, бу муаммо анча йиллардан бери халқни эзиб келяпти ва у тартибга солинишга муҳтож.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 254
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар