«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Тўй азага, маърака тантанага айланмасин

20 сен, 11:34 4 056 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тўй азага, маърака тантанага айланмасин Барчанинг хабари бор, шу йил 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг Қўшма мажлисида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш масалалари муҳокама қилиниб, якдил фикрга келинди.

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, эндиликда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар фақат бир кун (дафн этиш маросими бундан мустасно) соат 06:00 ва 23:00 оралиғида ўтказилади. Ҳудудларнинг шароитларидан келиб чиқиб, халқ депутатлари туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан ош бериш маросимининг вақти алоҳида белгиланади. Соат 23:00 дан кейин тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни давом эттиришга рухсат этилмайди.

Шунингдек, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда 200 нафаргача, мазкур тадбирлар муносабати билан ош бериш маросимида 250 нафаргача киши қатнашади. Қўшалоқ тўйларда 250 нафаргача, у билан боғлиқ ош бериш маросимида 300 нафаргача киши иштирок этиши мумкин.

Дафн этиш ва мотам маросимлари кўпи билан уч кун мобайнида чекланмаган миқдордаги фуқаролар иштирокида ўтказилиши мумкин, ош бериш маросими бундан мустасно. Миллий анъаналарга ёт, одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган турли шоуларни, ортиқча вақт ва харажат талаб қиладиган тўйлар, оилавий тантаналардан олдинги, тадбир давомидаги ва ундан кейинги қўшимча расм-русумларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

Оилавий тадбирларнинг дабдабасиз, камхарж ва ихчам, шунингдек, Низом талабларига мувофиқ ўтказилиши учун биринчи навбатда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ички ишлар органлари профилактика инспекторлари шахсан масъул этиб белгиланди.

Тўй-тантана, маърака ва маросимлар ҳам қадриятларимизнинг бир қирраси сифатида хизмат қилар экан, уларни ҳар томонлама чиройли, ихчам, исрофгарчиликсиз, дабдабадан холи тарзда ўтказишимиз керак. Бунда ҳар биримиз ибратли тарғиботчи, масъул жонкуяр, керак бўлса, қатъиятли назоратчи вазифасини ўтамоғимиз шарт. Токи ортиқча одатлар, авж олаётган асъасалар, кимўзар дабдабалар туфайли тўй азага, маърака тантанага айланмасин.

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 22
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 57
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 90
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 271
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар