«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2019, 07:27
ЎЗO‘Z

Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди

19 сен, 21:15 869 Жамият
Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди
Фарғона шаҳар марказий шифохонасининг туғруқ бўлимида фуқаро Нозимахон Аҳмаджонова эгизаклар — бир қиз ва икки ўғилни дунёга келтирди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Фарғона вилояти Соғлиқ сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг қўшимча қилишича, аёлнинг турмуш ўртоғи Хуршидбек Иброҳимов ҳарбий хизматчи, Бухоро вилоятида фаолият юритиб келади. Бунгача ушбу оиланинг бир нафар ўғил фарзанди бор эди.

«Чақалоқларнинг отаси ҳарбий хизматчи бўлгани боис, буюк аждодларимиздек салоҳиятли ва жасоратли инсонлар бўлсин, деб яхши ният қилиб, эгизакларнинг энг каттасига Бибихоним, ўғил болаларга Амирбек ва Темурбек, деб исм қўйишди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этишларича, чақалоқларнинг учаласи ҳам соғлом, малакали мутахассислар томонидан кўрикдан ўтказилган. Айни пайтда онага ҳам, чақалоқларга ҳам тажрибали шифокорлар назорати остида, малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқанд вилоятида автобус ва юк машинаси тўқнашди 03 сен, 14:14
  • Фарғонада туғилган уч эгизакка Шавкатжон, Зироатхон ва Саидахон исмлари қўйилди 03 май, 22:47
  • Кўп фарзандли аёл биттада 7 фарзандни дунёга келтирди 19 фев, 01:01
  • Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи куни 1442 нафар чақалоқ туғилди 01 янв, 20:32
  • Россиялик аёл тўрт нафар эгизакни дунёга келтирди 20 фев, 16:34
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Суриядаги амалиёт тўхтатилганини эълон қилди 23 окт, 22:06 354
  • Юрак ва томирлар учун нималар фойдали? 23 окт, 21:40 439
  • Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади 23 окт, 21:13 226
  • Деярли барча ирсий касалликларни даволаш усули топилди 23 окт, 20:47 480
  • Марказий Осиё саёҳат қилиш учун энг яхши минтақа деб топилди 23 окт, 20:23 323
  • Жаҳон чемпионатларида медаль олган 16 нафар спортчига пул мукофотлари берилди 23 окт, 20:00 693
  • Оққўрғонда ҚҚС тўловчилар сони 261 нафарга етди 23 окт, 19:36 201
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Жаҳонгир Позилжоновнинг тўйидаги табриги (видео) 23 окт, 19:13 1 764
  • Ақл тишини нима учун олдириш керак? 23 окт, 17:47 1 160
  • Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда 23 окт, 17:24 356
  • Бўлимлар