«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2019, 07:53
ЎЗO‘Z

Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди

19 сен, 20:22 1 071 Жамият
Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди
12 сентябрь куни Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ПҚ — 4447-сонли қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Қарор билан тасдиқланган низомнинг 15-бандида маълумот даражасидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган барча фуқаролар учун муддатли ҳарбий хизматнинг муддати календарь ҳисобда 12 (ўн икки) ой этиб (эски таҳрирда олий маълумотли фуқаролар учун 9 ой этиб белгиланган) белгиланди.

Календарь ҳисобида камида 10 йил хизмат қилган офицерлар таркибига мансуб контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга ҳақиқий ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётганда ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига олий таълим муассасасининг кундузги бўлимидаги бир ой ўқиш муддати бир ой хизмат муддати ҳисобида ҳамда олий таълим муассасасини тамомлаганидан сўнг ихтисослигига мос келадиган лавозимлардаги бир ойлик иш стажи бир ойлик хизмат ҳисобида қўшиб ҳисоблаш (эски таҳрирда фақат резервдан (захирадан) ихтиёрий равишда контракт бўйича ҳарбий хизматга чақирилган офицерларга нисбатан қўлланилган) тартиби жорий этилди.

Янги лойиҳа билан амалиётга пенсия ҳисоблаш вақтида ҳарбий хизматдан ташқари давлат хизматларининг бошқа турлари назарда тутилган вазирликлардаги хизмат махсус унвон берилган кундан бошлаб ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши тўғрисидаги норма киритилди.

Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига қабул қилинишдаги ёш сензлари 17 ёшдан 23 ёшгача (эски таҳрирда 21 ёшгача бўлган) кўтарилди. Бундан ташқари 26 ёшгача бўлган (эски таҳрирда ушбу норма ёритилмаган) ва олий ҳарбий таълим муассасаларида алоқа муҳандис техниги ва ҳарбий-тиббиёт ихтисослиги бўйича ўқиш истагини билдирган Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг талабалари олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари лавозимларига ўқишга қабул қилинишлари тўғрисидаги норма киритилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон армиясида янги ҳарбий унвонлар жорий этилди 17 сен, 11:04
  • Ҳарбий хизматни ўташнинг янгиланган тартиби тасдиқланди 16 сен, 17:07
  • Энди олий маълумотлилар ҳам тўлиқ 12 ой ҳарбий хизматда бўлади 05 сен, 20:47
  • Ўзбекистонда ҳарбий хизматга чақириш муддати ўзгартирилди 22 фев, 21:22
  • Ўзбекистонда шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати ўзгарди 27 сен, 00:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Суриядаги амалиёт тўхтатилганини эълон қилди 23 окт, 22:06 376
  • Юрак ва томирлар учун нималар фойдали? 23 окт, 21:40 463
  • Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади 23 окт, 21:13 235
  • Деярли барча ирсий касалликларни даволаш усули топилди 23 окт, 20:47 493
  • Марказий Осиё саёҳат қилиш учун энг яхши минтақа деб топилди 23 окт, 20:23 328
  • Жаҳон чемпионатларида медаль олган 16 нафар спортчига пул мукофотлари берилди 23 окт, 20:00 708
  • Оққўрғонда ҚҚС тўловчилар сони 261 нафарга етди 23 окт, 19:36 204
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Жаҳонгир Позилжоновнинг тўйидаги табриги (видео) 23 окт, 19:13 1 807
  • Ақл тишини нима учун олдириш керак? 23 окт, 17:47 1 183
  • Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда 23 окт, 17:24 359
  • Бўлимлар