«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2019, 07:51
ЎЗO‘Z

Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади

19 сен, 18:20 1 037 Жамият
Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади
Ўзбекистонда сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги (Шерматов):

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Содиқов) билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий ҳамда мобил операторлар тармоқлари орқали ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хабарларни юборишни жорий қилади;

2019 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш электрон ахборот тизимини жорий этади ва ушбу лойиҳани молиялаштиришни хусусий сектор инвестициялари ёки давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилишини таъминлайди;

тажриба-синов натижасидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 мартга кадар умумтаълим мактабларида давоматни назорат қилишнинг ягона электрон тизимини босқичма-босқичма жорий этиш орқали сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқукий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бош прокуратура (Йўлдошев), Адлия вазирлиги (Давлетов), Халк таълими вазирлиги (Шерматов) 2020 йил 1 мартга қадар ота-оналарнинг бола тарбияси учун масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш, шунингдек ўқитувчи шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва тегишли жазо чораларини қўллаш механизмларини соддалаштириш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан чоралар кўради.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирлар Маҳкамаси Тошкентдаги мактаблар фаолиятини яхшилашга қарор қилди 19 авг, 08:07
  • Ўзбекистон мактабларида янги тизим жорий этилиши мумкин 03 июн, 19:36
  • Умумтаълим мактабларида янги тизим жорий этилади 01 июн, 15:27
  • Ўзбекистон мактабларида электрон журналлар ва кундаликлар жорий этилади 18 окт, 23:35
  • Ёшларни онлайн муҳитда ҳимоялашга қаратилган қўлланма ишлаб чиқилди 21 апр, 09:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Суриядаги амалиёт тўхтатилганини эълон қилди 23 окт, 22:06 376
  • Юрак ва томирлар учун нималар фойдали? 23 окт, 21:40 463
  • Валютага дахлдор 70га яқин қонуности ҳужжатлари қайта кўриб чиқилади 23 окт, 21:13 235
  • Деярли барча ирсий касалликларни даволаш усули топилди 23 окт, 20:47 493
  • Марказий Осиё саёҳат қилиш учун энг яхши минтақа деб топилди 23 окт, 20:23 328
  • Жаҳон чемпионатларида медаль олган 16 нафар спортчига пул мукофотлари берилди 23 окт, 20:00 708
  • Оққўрғонда ҚҚС тўловчилар сони 261 нафарга етди 23 окт, 19:36 204
  • Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Жаҳонгир Позилжоновнинг тўйидаги табриги (видео) 23 окт, 19:13 1 807
  • Ақл тишини нима учун олдириш керак? 23 окт, 17:47 1 183
  • Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда 23 окт, 17:24 359
  • Бўлимлар