«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:14
ЎЗO‘Z

Сенат раиси: Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ишлари кенг тарғиб этилади

17 сен, 08:38 3 451 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат раиси: Ўзбекистонда рус тилини оммалаштириш ишлари кенг тарғиб этилади Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия Давлат думаси спикери билан учрашувда бугунги кунда республикада рус тили ва рус адабиётини оммалаштириш ишларига кенг эътибор берилаётгани ҳақида гапирди, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия Федерацияси Давлат думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу РФ Давлат думаси раисининг 2006 йилдан буён амалга оширган илк ташрифидир.

Сенат раими Танзила Нарбаева учрашув давомида ушбу ташриф парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга асос бўлишини айтиб, Ўзбекистон ва РФ парламентлараро иттифоқ, ОБСЕ парламент ассамблеяси доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлаши лозимлиги, парламентлараро иттифоқ билан ҳамкорликда Ўзбекистон парламенти Россия томоннинг қўллаб-қувватлашига умид қилишини таъкидлади.

У шунингдек, муҳокамалар давомида, Вячеслав Володинга Ўзбекистонда амалга оширилаётган маданий-гуманитар соҳалардаги ишлар, хусусан рус тили ва рус маданиятини оммалаштиришга кенг эътибор қаратилаётгани ҳақида сўзлади.

"Хабарингиз бўлса керак, жорий йилда рус маданий марказининг 25 йиллигини катта тантана билан нишонладик. Бундан кейин ҳам мамлакатимизнинг 14та регионида рус тили, рус адабиёти, ва албатта, рус маданиятини тарғиб этиш ишларини давом эттирамиз. Сабаби, собиқ иттифоқ ҳудудида рус тили - энг асосий тиллардан бири, мулоқот, тушуниш тилидир", - деди Нарбаева ҳамда Ўзбекистон президенти ҳам бу йўналишга эътибор бериш лозимлиги ҳақида кўп таъкидлашини қўшимча қилди.

Ўзбекистон - МДҲ давлатлари майдонида Россиянинг энг асосий иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Иккиёқлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси 300га яқин давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимларни ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 171
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Бўлимлар