«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 11:33
ЎЗO‘Z

Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда

16 сен, 23:05 811 Жамият
Боғотда саксовулдан чой тайёрланмоқда
Фото: «Xabar.uz»
Боғот туманидаги «Олтин қум» фермер хўжалиги саксовулдан чой ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Мазкур фермер хўжалиги 1999 йилда Қорақум этакларида ташкил қилинган. Шундан буён унинг фаолияти тобора кенгайиб бораётир. Бу ерда пахта ва ғалла етиштириш билан биргаликда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик тармоқлари ҳам ривожланмоқда. Захкашлардан эса балиқчиликни ривожлантириш учун унумли фойдаланилмоқда.

— Хўжалигимизда 10 нафар ишчи меҳнат қилишади. Улар билан биргаликда ариқ ва зовур бўйлари, йўллар атрофида саксовул, қорамиқ, сўзан ва исириқ ўсимликларини кўпайтиряпмиз, — дейди фермер хўжалиги раҳбари Шавкат Сотимов.

Маълумки, саксовул, қорамиқ ва сўзан ўсимликлари чўл ҳудудларида ўсишга мослашган бўлиб, уларнинг гули ва меваларидан доришунослик соҳасида кенг фойдаланиш имконияти мавжуд.

— Қорамиқ ўсимлиги асосан Хоразм ва Қорақалпоғистонда қумлоқ ҳудудларда ўсади. Унинг худди малинаникига ўхшаш меваси шифобахш бўлиб, халқ табобатида анемия, жигар ва талоқ касалликларири даволашда фойланиб келинган, — дейди боғотлик шифокор У.Абдуллаев.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, саксовул гулидан тортиб оддий шох-шаббаларидан тайёрланган дамлама тинчлантирувчи ва қон босимини пайсайтирувчи хусусиятга эга.

— Саксовулдан қуруқ чой тайёрлашни йўлга қўймоқдамиз, — дея суҳбатни давом эттиради Ш.Сотимов. — Ҳозирча мамлакатимиздаги дорихоналарга шифбахш чой қадоқларини етказиб бериш билан чекланамиз. Кейинчалик маҳсулотимизни чет элга экспорт қилиш режамиз ҳам йўқ эмас.
Э.Бахт

Манба: Xabar.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Анчелотти: Роналдунинг ягона хатоси «Ювентус» сафига ўтгани бўлди 23 окт, 16:30
  • Хитой олимлари қайноқ чой ичиш қандай касалликни келтириб чиқаришини аниқлашди… 11 фев, 12:05
  • Хитойда чой 6 минг йил аввал етиштирила бошлагани маълум бўлди 04 июл, 20:26
  • USAID ўзбекистонлик фермерлар учун илова-дастур ишлаб чиқди 16 апр, 19:44
  • Бухоро вилоятидаги 197 минг гектар ҳудудга саксовул экилади 16 апр, 19:42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилининг латофати ва жозибасини ҳис қилмоқчи бўлганлар ўлмас мақомларимизни эшитсин» (видео) 22 окт, 11:09 19
  • Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди 22 окт, 10:53 91
  • Ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш таклиф этилмоқда 22 окт, 10:48 114
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро танловда 1-ўринни қўлга киритди (фото) 22 окт, 10:30 99
  • Чехия контрразведкаси Россия жосуслик тармоғини фош этганини маълум қилди 22 окт, 10:03 181
  • Президент ўзбек тили тарғиботи ҳақида: «Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак» 22 окт, 09:37 95
  • Украинада 218 прокурор ишдан бўшатиладиган бўлди 22 окт, 09:13 191
  • Байрутдаги намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда 22 окт, 08:50 133
  • 71 ёшли раққоса ёш йигит билан рақсга тушиб барчани лол қолдирди (видео) 22 окт, 08:16 890
  • Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради? 22 окт, 07:43 1 107
  • Бўлимлар