«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:55
ЎЗO‘Z

205 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

13 сен, 19:53 2 859 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
205 миллион сўмлик телевизорларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди Сифати кафолатланмаган маиший техника буюмларининг яширин йўллар билан мамлакатимизга олиб кирилишига қарши божхона ходимлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан товар-моддий бойликларни яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида, олдиндан кузатувга олинган Янгийўл туманидаги ошхоналардан бирининг ёнида тўхтаб турган фуқаро Т.Ф.га тегишли “Исузу” ва фуқаро Х.В.га тегишли “Мерседес бенц” русумли автомашиналар божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида автомашиналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган 47 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида истиқомат қиладиган фуқаро Т.Р.нинг яшаш хонадони ҳам белгиланган тартибда текширилди. Натижада, ушбу шахснинг хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 67 дона телевизорлар борлиги маълум бўлди.
Юқоридаги тадбирлар натижасида умумий қиймати 205,4 миллион сўмлик 114 дона телевизорлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар