«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:44
ЎЗO‘Z

Парламент эшитуви: Тўрт вазирлик раҳбарлари ахборот берди

12 сен, 23:56 2 614 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Парламент эшитуви: Тўрт вазирлик раҳбарлари ахборот берди Бугун, 12 сентябрь куни парламент қуйи палатасидаги ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари депутатларидан иборат Демократик кучлар блоки ташаббуси билан «Ахборот тарқатиш соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш» мавзусида парламент эшитуви ўтказилди.

Мажлис кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбековларнинг ахборотлари тингланди.

— Интернет тармоғидаги ахборотдан самарали ва мақсадли фойдаланишни шакллантириш учун биринчи навбатда ундан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ҳамда хавфсиз интернет муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади, — деди АКТ вазири Ш.Содиқов ўз ахборотида. — Бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш йўналишини тартибга солувчи 20дан ортиқ қонунларда конституциявий тамойиллар (сўз эркинлиги, ахборотдан фойдаланиш эркинлиги, шахсий маълумотлар ҳимояланиши ва бошқалар) ўз ифодасини топган. «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги қонуннинг 12-1-моддасига мувофиқ, интернет жаҳон ахборот тармоғида, хусусан, оммавий ахборот воситаларида ахборот тарқатиш бўйича муайян талаблар белгиланган.

Мажлисда АКТ вазири интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш, ахборот тарқатишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва телекоммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш, қонун ҳужжатлари лойиҳаларини аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан муҳокама қилиш, телерадиоэшиттиришлар ва даврий нашрларни тарқатиш йўналишларда вазирлик томонидан амалга оширилган ва оширилаётган ишлар, келгусидаги асосий вазифаларга батафсил тўхталди. Шунингдек, вазир Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига атрофлича жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, вазирлик ахборот технологиялари ва коммуникацияларини қўллаш орқали ахборот тарқатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини белгиловчи «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, «Электрон тижорат тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги, «Почта алоқаси тўғрисида»ги ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари асосида фаолиятини олиб бормоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 39
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 75
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 388
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар