«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 21:58
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасбларига мастер-класс ўтиб берди

12 сен, 21:25 521 Жамият
Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасбларига мастер-класс ўтиб берди
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ҳарбий авиация делегацияси Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига ташриф буюргани ҳақида хабар берилганди. Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли ҳарбий қисмлардан бирида жойлашган ҳарбий аэродромда ҳамкорликдаги тренинглар ва парвозларни амалга оширди.

Парвозлар турли иқлим шароитларида — тоғли ва саҳро, тунги кўриш мосламаларидан фойдаланган ҳолда ўтказилди.
Хорижлик ҳарбий мутахассислар ўзларининг назарий тажрибалари билан бўлишганидан сўнг, ўзбекистонлик учувчилар олинган билим ва кўникмаларни амалда синаб кўрди. Бунинг учун иккита махсус вертолёт тайёрланиб, ҳамкорликда парвозлар амалга оширилди.

Таъкидланишича, жуда паст баландликда кучли кесишган ҳудудларда парвозларни амалга ошириш энг мураккаб жараён ҳисобланади. Бу каби шароитда учиш учун катта тажрибага эга профессионал учувчилар танлаб олинади. АҚШдан келган ҳарбий учувчилар ўзбекистонлик учунчилар ёрдамида баланд тоғ даралари устидан парвоз қилиб, маҳаллий ҳудуднинг ажойиб манзараларни суратга олишга муваффақ бўлди.

АҚШ Қуролли кучлари учувчиси подполковник Бред Хоунинг қайд этишича, ташрифдан мақсад — Ўзбекистон билан вертолёт ва транспорт авиацияси соҳасида учувчиларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни олиб бориш.

“Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларининг учувчилари бошқарувида парвозларни амалга оширдик. Тўғрисини айтаман, улар юқорида даражадаги парвозларни намойиш этди. Миссисипи штатидан бўлган учувчиларимиз учун бу ҳақиқий мастер-класс. Бизда машғулотлар асосан теккис ҳудудларда амалга оширилади, шу сабаб учувчиларимизнинг тайёргарлик даражасини ошиши учун сизнинг тажрибангиз муҳим аҳамиятга эга”, — дейди Хоу.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон, Туркия ва Покистон билан «Фориш»даги қўшма машғулотлар якунига етди (фото, видео) 26 апр, 23:43
  • Ўзбекистонда янги ҳарбий институт ташкил этилди 24 янв, 15:46
  • Ўзбекистон ҳарбий кадрларни тайёрлашда Хитой билан ҳамкорлик қилади 28 окт, 03:40
  • Россия Мудофаа вазирлиги Ил-20 ким томонидан уриб туширилганини маълум қилди 19 сен, 23:43
  • Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Сурияда террорчиларнинг 650 та объектини йўқ қилди 27 окт, 13:40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алишер Саъдуллаев тўйлар ҳақида. «Ёш дўстларимга етказинг» 16 сен, 21:35 71
  • «Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак» 16 сен, 21:08 101
  • Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди 16 сен, 20:44 167
  • Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди 16 сен, 20:18 161
  • Пакьяо ва Мейвезер ўртасида иккинчи жанг бўладими? 16 сен, 19:53 196
  • Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган ўзбеклар қўлга олинди 16 сен, 19:30 668
  • 2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин 16 сен, 19:04 364
  • Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди 16 сен, 18:40 289
  • Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди 16 сен, 18:15 466
  • Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди 16 сен, 17:53 528
  • Бўлимлар