«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 21:52
ЎЗO‘Z

Хивадаги «Тошҳовли» саройи 150 минг долларлик АҚШ давлат грантини ютди

12 сен, 21:00 634 Жамият
Хивадаги «Тошҳовли» саройи 150 минг долларлик АҚШ давлат грантини ютди
Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Хивадаги «Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси «Тошҳовли» саройини таъмирлаш учун 150 минг долларлик АҚШ давлат грантини ютди, деб хабар берди Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

Ушбу грант бўйича ишлар музей-қўриқхона ходимлари томонидан йил бошидан бошлаб қўйилган эди. 12 сентябрь куни ушбу ҳужжат Америка Қўшма Штатлари маданий мерос дастури бўйича менежери, олим Лаура Тедеско ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили, маданият ва дастурлар бўйича атташе ёрдамчиси Мухлиса Расулова томонидан музей-қўриқхона директори Шоназар Матякубовга топширилди.

Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Кун давомида «Тошҳовли» саройининг таъмирга муҳтож жойлари яна бир бор кўздан кечирилиб, қилинган ишлар сарҳисоб қилинди ва доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш белгилаб олинди.

Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
«Тошҳовли» саройи 1830-1838 йилларда Хива хони Оллоқулихон томонидан қурилган. Сарой баланд девор буржлари ва дарвозалари билан қўрғонни эслатади. Деворлари пишиқ ғиштдан терилгани сабабли «Тошҳовли» деб аталган.

Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати
Сарой учта катта ҳовли - кўринишхона, меҳмонхона, ҳарамдан ҳамда бешта кичик ҳовли ва 163 хонадан иборат. Даставвал ҳарам алоҳида қурилган ва тўғри тўрт бурчак ҳовли, 1-2 қаватли айвон хоналардан иборат бўлган, атрофи буржли қалин девор билан ўраб олинган. Эшик ва устунлар Хива ёғоч ўймакорлик санъатининг юксак намуналаридан саналади. Мармар устун тошлардаги, темир панжаралардаги ўйма нақшларда Хива усталарининг энг мукаммал санъати ўз ифодасини топган. Айни пайтда «Тошҳовли»да «Ҳунармандчилик музейи» фаолият кўрсатмоқда.

Фото: Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Хивада XIX асрга оид тарихий ҳужжатлар топилди (фото) 25 авг, 23:09
  • Хивада «Қовунлар фестивали» бошланди. Ғолиб Spark билан тақдирланади (фото) 13 авг, 12:36
  • Италиялик сайёҳ “Ичан қалъа”да жойлашган нонвойхонада нон ёпмоқда (видео) 09 авг, 08:20
  • Билол Эрдўғоннинг ҳамроҳларидан бири Хивада азон айтди (видео) 24 июл, 00:30
  • Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўған бошчилигидаги делегация Хоразмга келди (фото) 21 июл, 19:12
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алишер Саъдуллаев тўйлар ҳақида. «Ёш дўстларимга етказинг» 16 сен, 21:35 71
  • «Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак» 16 сен, 21:08 101
  • Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди 16 сен, 20:44 167
  • Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди 16 сен, 20:18 161
  • Пакьяо ва Мейвезер ўртасида иккинчи жанг бўладими? 16 сен, 19:53 196
  • Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган ўзбеклар қўлга олинди 16 сен, 19:30 668
  • 2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин 16 сен, 19:04 364
  • Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди 16 сен, 18:40 289
  • Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди 16 сен, 18:15 466
  • Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди 16 сен, 17:53 528
  • Бўлимлар