«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 21:54
ЎЗO‘Z

Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди

12 сен, 19:25 1 014 Жамият
Шайх Абдулазиз Мансур янги лавозимга тайинланди
Фото: Muslim.uz
Бугун, 12 сентябрь куни шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.
Бунгача шайх Абдулазиз Мансур Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк алломаларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш, улар томонидан асос солинган илмий фаолиятни қайта тиклаш ва ривожлантириш борасидаги ишларни жадаллаштириш мақсадида ушбу лавозимга тайинланди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, Шайх Абдулазиз Мансур (Мансуров Абдулазиз Дадажон ўғли) 1944 йил Фарғона вилояти Фарғона туманида туғилган.
1975–1979 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1980–1981 йилларда Судан ислом университетида таҳсил олган.
1982–1989 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Фатво бўлими мудири лавозимида ишлаган.

Мустақиллик йилларида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида илмий ходим, «Мовароуннаҳр» нашриёти мудири, Ўзбекистон Республикаси президентининг миллатлаларо муносабатлар ва диний масалалар бўйича давлат маслаҳатчиси каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси (муфтий) ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2018-2019 йилларда бир муддат Тошкент шаҳрининг бош имом хатиби ва Минор масжидининг имоми бўлиб ҳам ишлаган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Фарғона бош имом-хатиби кўчирмакашми? (видео) 09 май, 15:15
  • Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди 04 янв, 15:46
  • Шайх Абдулазиз Мансур Тошкент шаҳри Бош имоми этиб тайинланди 26 июн, 13:04
  • Тошкент шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинланди 15 май, 11:02
  • Ўзбекистоннинг барча муфтийлари ҳақида биласизми? 24 фев, 18:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Алишер Саъдуллаев тўйлар ҳақида. «Ёш дўстларимга етказинг» 16 сен, 21:35 71
  • «Судлар одамларни сарсон қилиш учун эмас, адолат учун хизмат қилиши керак» 16 сен, 21:08 101
  • Анқара ҳокими Тошкент кўчаларидан бирини «Анқара» деб номлашни таклиф этди 16 сен, 20:44 167
  • Рустам Ассакалов жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига иккинчи медални қўшиб қўйди 16 сен, 20:18 161
  • Пакьяо ва Мейвезер ўртасида иккинчи жанг бўладими? 16 сен, 19:53 196
  • Ҳиндистонга ноқонуний олтин етказиб бераётган ўзбеклар қўлга олинди 16 сен, 19:30 668
  • 2027 йилги Осиё Кубоги Ўзбекистонда бўлиши мумкин 16 сен, 19:04 364
  • Сноуден WhatsApp ва Telegram амалдорлар учун хавфли эканлигини айтди 16 сен, 18:40 289
  • Криштиану Роналду марҳум отасининг видеосини кўриб, йиғлаб юборди 16 сен, 18:15 466
  • Пахтачилик аёл МИБ ходимларини таёқ билан уриб, ҳужжатларни ёқиб юборди 16 сен, 17:53 528
  • Бўлимлар