«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:18
ЎЗO‘Z

Қамоқ жазосидан кейинги хулоса

12 сен, 13:36 726 Жамият
Қамоқ жазосидан кейинги хулоса
Инсон табиати қизиқ. Аввалига фарзандлари дунёга келса оламни бузгудек ҳайқиради. Вақт-у соат ўтиши билан ҳаётнинг оғир енгилликлари олдида таслим бўлса на оила ва на фарзандларининг тақдири қизиқтиради. Сизга сўзлаб бермоқчи бўлганимиз мазкур ота ҳам худди шундай оталар сирасига киради. 66 ой ёки 5 йил-у 6 ой ўз фарзандларининг иссиқ совуғидан хабар олмаган, қизиқмаган, ўйламаган падару бузрукворни нима деб аташ мумкин.

Ҳолатни таҳлил қиладиган бўлсак, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 15.01.2009 йилги суд буйруғига асосан, қарздор ота Э.А.дан ундирувчи М.И. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор томонидан 2014 йил январь ойидан 2019 йил июнь ойига қадар 40.859.112 сўм алимент пулларини тўламай келган, оқибатда катта миқдорда алимент қарздорлиги юзага келган.
Бюронинг Яккасарой туман бўлими тақдимномасига асосан, 17.06.2019 йилда Яккасарой туман маъмурий суди томонидан қарздор Э.А.га нисбатан МЖтКнинг 474-модасига асосан, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қарздор ота ушбу белгиланган жазони ўтаб бўлганидан сўнг, жами қарздорлигидан 33.500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун ундириб берилди. Қолган қарздорлиги юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Яна бир Қуйичирчиқлик ота 2 нафар фарзанди учун қарийб 200 миллион сўм тўлади 01 авг, 15:00
  • Алимент тўлашдан 7 йил қочиб юрган ота ниҳоят "топилди" 25 май, 11:05
  • Алимент қарзини тўламаётган отанинг автомашинаси хатланди 10 май, 14:23
  • Алимент пулини тўламаган ота озодликдан маҳрум этилди 29 апр, 18:23
  • Алиментдан қарздор оталарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилмоқда 16 апр, 16:40
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар