«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:22
ЎЗO‘Z

Янги солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди

12 сен, 12:50 372 Жамият
Янги  солиқ кодекси лойиҳаси кенг муҳокама қилинди
Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Давлат Солиқ Қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев, соҳа ходимлари, тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ҳисобчилари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидландики, Солиқ кодексининг янги таҳрири солиқлар сонини камайтиришдан ташқари, солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.

- Мен ушбу тадбирда янги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган солиқ текширувлари бўйича маъруза қилдим –дейди, Давлат Солиқ Қўмитаси Солиқ назорати ва экспресс ўрганишларни ўтказиш бошқармаси давлат солиқ бош инспектори Улуғбек Набиев. Сир эмаски, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик субъектларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қулай тадбиркорлик муҳитини яратишда зарур бўлган жиҳатлар, имтиёз ва қулайликлар янги таҳрирдаги солиқ кодексида ҳам ўз аксини топган бўлиб, бунда тадбиркорларнинг фаолияти давомида дуч келаётган айрим муаммоларини қонуний ҳал этишга қаратилган янги бандлар киритилган.

Шунингдек, янги кодекс лойиҳасида солиқ қонунчилигини янада соддалаштириш, солиқларни ва бошқа тўловларнинг сонини камайтиришга эътибор қаратилган. Ўзбекистоннинг янги солиқ кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари, Молия вазирлиги, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки ва бошқа халқаро экспертлар иштирок этган.

Ҳар бир шахс ушбу кодекс лойиҳасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдирлар. Ҳеч кимга ушбу кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.

Мухтасар айтганда, соҳага оид амалга оширилаётган ишлар бюджет даромадларини ошириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини юксалтириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётини изчил таъминлашга хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Мубин Мирзаев: "Солиқ имтиёзлари максимал даражада камайтирилади" 12 июн, 18:11
  • ДСҚ янги Солиқ кодекси келгуси йил 1 январидан кучга кириши мумкинлигини маълум қилди 12 июн, 17:02
  • Давлат солиқ хизмати органларига оид низомлар тасдиқланди 18 апр, 09:53
  • Давлат солиқ қўмитаси тизимида 1245 нафар ходим ишдан бўшатилди 28 июн, 21:30
  • Давлат солиқ қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди 05 июн, 21:04
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар