«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:21
ЎЗO‘Z

Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди

12 сен, 12:00 599 Жамият
Адлия вазирлиги айрим ваколатларидан маҳрум бўлди
Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-1-сонли Қонунига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

3-1-модда (Адвокат мақомига эга бўлиш) қуйидаги мазмундаги ўнинчи қисм билан тўлдирилди: «Адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;

17-модда (Адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) биринчи қисмининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўз ваколатлари доирасида): олтинчи хатбошиси чиқариб ташланди (адвокатлик гувоҳномасининг шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлайди);

еттинчи хатбошиси (ордер шаклини тасдиқлайди) олтинчи хатбоши деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги 763-1-сонли Қонуни 8-моддасининг (Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари) учинчи қисми (Нодавлат нотижорат ташкилотларининг тадбирлар ўтказишни, шунингдек чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади) қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент давлат хавфсизлик хизмати органларининг яна бир соҳадаги ваколатлари белгиланди 06 сен, 09:43
  • Ҳарбий хизматга чақирув расман март-апрель ойларига кўчирилди 05 сен, 20:23
  • Табибларга тиббий маълумоти бўлмаса ҳам ишлаш ҳуқуқи берилди 23 май, 21:30
  • Фермер ва деҳқон хўжаликларига янги мажбурият юкланди 05 апр, 12:30
  • Ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади 01 дек, 14:00
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар