«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:20
ЎЗO‘Z

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича янги қарор қабул қилинди

12 сен, 09:53 1 037 Жамият
Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича янги қарор қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, 2019 йилда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун 1064 та уй-жойнинг қурилиши тугаган ҳамда 2116 та уй-жойда қурилиш давом этмоқда

Белгилаб қўйилишича, жорий йилда ёш оилалар учун қурилаётган 2116 та уй-жой:

уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисми Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг бўлган фоизли ставкада ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1064 та уй-жой қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд сўм маблағ 2019 йилнинг II чораги якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобига;

2116 та уй-жой учун ёш оилаларга тўланадиган 72 млрд сўм маблағ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2019 йилнинг III чораги якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобига ажратилишини таъминлайди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади 19 июл, 17:17
  • Ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 3 йилдан 1 йилгача қисқартирилди 14 май, 11:10
  • Энди ёш оилалар учун имтиёзли уйга навбат бўлмайди...(ми?) 12 апр, 17:38
  • Дубай ҳукумати Оролбўйи учун 10,7 млн долларлик техника ва ускуналарни беғараз олиб беради 26 фев, 16:20
  • Президент қарори: арзон уй-жойлар қуриш кенгайтирилади 26 ноя, 14:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар