«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Биз ростдан кўп гўшт еймизми?

11 сен, 14:43 4 098 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз ростдан кўп гўшт еймизми? Фото:«The Globe and Mail»
Кечагина гўшт мавзусида баёнот берган Фермерлар кенгаши раиси Актам Ҳайитов бугун интернет юлдузига айланди. Сўз устаси Ҳожибой Тожибоев таъбири билан айтганда «НТВга олсанг ҳам Ҳайитовнинг гапи, ТВни ўчириб қўйсанг ҳам Ҳайитовнинг гапи»... Камига унинг ортидан туғилган сарказмлар, аччиқ гаплар...

Шу ўринда ўз фикр-мулоҳазаларимни қоғозга туширишни маъқул деб топдим.
Хўш, биринчидан биз нега Ҳайитовнинг гапини кулгуга оляпмиз, аччиқ қабул қиляпмиз? Ваҳоланки унинг гапида ҳам қайсидир маънода жон бор.

Бунинг асосий сабабларидан бири сифатида амалдорлар халқнинг умумий ҳолатидан келиб чиқиб гапирмаслигида деб биламан. Аввалроқ, яна бир амалдор интернет замонида радиокарнайлардан фойдаланайлик деб танқидларга дучор бўлганди.

Ҳайитовнинг сўзлари жамиятнинг айрим тоифасига мос келиши мумкин. Бизда кунига гўштни мўл истеъмол қиладиган тоифа ҳам бор, аммо улар мутлақ кўпчиликни ташкил этмайди. Яъни амалдорнинг баёноти битта табақага мос келиши мумкин, илло бутун халқ номига эмас.

Иккинчидан, биз йил давомида мунтазам равишда гўшт ейдиганлардан эмасмиз. Бугун нархлар маошларга номутаносиб равишда ошаётган даврда сарҳил, аммо ўта қиммат маҳсулотни сотиб олишга кўпчиликнинг иқтисодий аҳволи дош бермайди.

Учинчидан, қишлоқларда айримлар чорва молларини асрашдан бутунлай воз кечишмоқда (уч-тўрт жониворни эплашга, албатта, катта харажат — емиш, ем, жой ва албатта бир кишининг вақти кетади). Яйловлар йилдан йилга камайиб бормоқда, қишлоқларнинг аксарида қора молларни хонадондан далага олиб чиқиб боқишга маҳаллий ҳокимликлар чеклови бор, ем, шелуха, кепак каби маҳсулотлар нархи ошиб кетди. Қишлоқларда авваллари гавжум бўлган, бугун бўм-бўш фермалар ва оғилларни кўп учратиш мумкин. Сирасини айтганда, мол асраш, уни боқиш ҳам қийинлашиб қолди.

Тўртинчидан, биз маросимларни севувчи, тўй-ҳашамни кам-кўстсиз ўтказишга ҳаракат қилувчи халқмиз. Иннанкейин, меҳмондўст деган номимиз бор. Табиийки, булар турли ноз-неъматларсиз ўтмайди, уларда эса гўштли таомлар асосий ўрин эгаллайди. Бугун битта ўртача тўйда 200-250 килограмм гўшт сарфланади (балки унда сал камроқ ёки кўпдир). Яъни биз йил давомида мунтазам эмас, айнан қайсидир муддатда кўп гўшт истеъмол қилишимиз ҳам бор гап.

Бешинчидан, ҳамма гап гўштда ҳам эмас, бу ҳақда фикр билдирган амалдорни танқид ҳам қилмаслик керак. Гап аҳолининг харид қобилияти, фаравонлиги ҳақида кетяпти. Гўшт бу фақат бир аҳолининг яхши яшаётганини билдирувчи параметр холос.

Хуллас, фикримни мавзуга оид жумла билан якунламоқчи эдим: гўшт масаласини деб, «гўштимизни емайлик», масалада бир биримизни тўғри тушунмасак, фаровон келажак йўлидаги сафар қийин бўлади.
Манба: Xabar.uz
гўшт, чорва моллари




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 61
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар