«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:27
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари турларида ўзгариш юз берди

29 авг, 14:50 3 405 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасалари турларида ўзгариш юз берди Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

45-модданинг (Жазони ижро этиш муассасаларининг турлари) иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«Жазони ижро этиш муассасалари жумласига қуйидагилар киради:
- жазони ижро этиш колониялари, шу жумладан даволаш ҳуқуқи асосидаги колониялар;
- тарбия колониялари;
- турмалар;
- маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар».

Шу вақтгача жазони ижро этиш муассасаларига қуйидагилар кирган:
- жазони ижро этиш колониялари;
- тарбия колониялари;
- турмалар.

Қуйидаги мазмундаги 52-1-модда билан тўлдирилди:

«52-1-модда. Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар
Маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар бемор маҳкумларни сақлаш ва уларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжаллангандир»;

54-модда (Маҳкумларни жазони ўташ учун жўнатиш):
қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи қисмлар билан тўлдирилди:

«Ушбу муддат давомида маҳкум:
- қариндошлари ёки бошқа шахслар билан бир марта қисқа муддатли учрашиш;
- ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, ўн беш дақиқа давом этадиган бир марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга.

Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар суд ҳукми билан белгиланган режимнинг турига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларига жўнатилади.

- Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жўнатиш ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади»;
- иккинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисобланади;
- 59-модданинг биринчи қисмидаги «Ихтисослашган даволаш муассасаларида» деган сўзлар «Даволаш ҳуқуқи асосидаги колонияларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда» деган сўзлар билан алмаштирилди;

60-модда (Маҳкумларни кўчириш) қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилди:
«Жазони ўташ жойига бораётган ёки бир жазони ижро этиш муассасасидан бошқа жазони ижро этиш муассасасига кўчирилаётган маҳкумларни вақтинча сақлаш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳузурида транзит-жўнатиш участкалари ташкил этилиши мумкин. Маҳкумлар транзит-жўнатиш участкаларида режимининг тури суд ҳукми билан белгиланган жазони ижро этиш муассасасида ўзининг жазони ўташига оид шартлар асосида, ушбу Кодекснинг 58-моддаси талабларига риоя этган ҳолда сақланади. Маҳкумларни транзит-жўнатиш участкаларида сақлашнинг энг кўп муддати кўпи билан 20 суткани ташкил этади»;

69-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилди:
«Жисмоний куч ишлатилиши натижасида маҳкумнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилган ҳар бир ҳолат тўғрисида прокурорга дарҳол хабар берилади».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 43
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 250
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 87
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 95
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар