«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 18:48
ЎЗO‘Z

Дунёнинг 300 нафар олими Президентга миннатдорлик билдириб, фаолиятига юқори баҳо берди

29 авг, 11:53 2 718 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг 300 нафар олими Президентга миннатдорлик билдириб, фаолиятига юқори баҳо берди Фото: «Дарё»
Жорий йилнинг 27 август куни «Ўзбекистон — буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият» маданий мерос ҳафталиги якунланди. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир ташкилотчилари маълум қилди.
Унда ўз ҳаётини Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва тарғиб этишга бағишлаган дунёнинг 300 дан зиёд олимлари иштирок этди.

Ҳафталик доирасида ўтказилган III халқаро Конгрессда 40 мамлакатдан ташриф буюрган олимлар иштирок этди. Улар Ўзбекистонда маданият ва фан ривожи йўлида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Давлат раҳбарининг мисли кўрилмаган ташаббуслари нафақат кенг жамоатчилик, балки илмий жамият қалбида ҳам акс-садо берди ва қўллаб-қувватланди. Ўзбекистондан сўнгги уч йилда қабул қилинган кўплаб ташаббуслар III халқаро Конгрессда олға сурилган янги ташаббусларни ишлаб чиқишга туртки бўлди.

Маданий мерос лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири — бу уч тилдаги иллюстратив китоб-альбомларни чоп этиш ҳамда ҳужжатли фильмлар суратга олиш. Ўзбекистоннинг илмий жамоатчилигига қатор янги лойиҳалар ҳам таклиф этилди.

Улар қуйидагилар:
— «Ўзбекистоннинг 100 нодир қўлёзмаси» (турли мамлакатлардаги илмий ва маданий муассасаларда сақланаётган, бевосита Ўзбекистонга тегишли бўлган қўлёзмаларни излаб топиш ва уларнинг факсимиле нусхаларини мамлакатга олиб келиш йўналишида);
— «Ўзбекистоннинг меъморий обидалари картографияси»;
— «Ўзбекистоннинг меъморий эпиграфикаси»;
— «Ўзбекистоннинг меъморий обидалари каталоги»;
— «Ўзбекистоннинг фан ва маданияти олимлар ишларида».

Шунингдек, Париждаги Темурийлар жамиятининг 30 йиллик фаолияти давомида нашр этилган La Timuride журналини умумлаштириш ва бошқалар.
Бутунжаҳон жамиятининг жорий йилдаги «овози» аввалгидек каби Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаати бўлди.

«Муҳтарам Шавкат Миромонович! Биз томонимиздан қабул қилинган лойиҳаларни ўз ичига олган «Йўл харитаси»ни амалга оширишни шахсан қўллаб-қувватлашингизга умид қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, ўзбек халқига хос шарқона меҳмондўстлик учун чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, инсонпарвар мақсадларингизда ва гуллаб-яшнаётган Ўзбекистонни ривожлантиришга йўналтирилган самарали ишларингизда юксак муваффақиятлар тилаймиз!» — дейилади Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари томонидан қабул қилинган мурожаатда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 0
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 0
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 101
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 47
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 237
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 192
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 129
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 181
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 38
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 144
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 100
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 88
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 103
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 193
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 52
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 50
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 82
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 241
  • Бўлимлар