«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2024, 06:00
ЎЗO‘Z

Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди

28 авг, 10:48 3 431 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода жайрон овлаган шахслар қўлга олинди Қоракўл туман Бандбоши маҳалла фуқаролар йиғини чўл ҳудудида UAZ русумли автомашинада кучли ёритгич асбоби ёрдамида ноқонуний ов қилиб юрган 4 нафар ҳуқуқбузар тўхтатилган. Бу ҳақда Бухоро вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълум қилди.

Улар ўзларини Қоракўл туман «Қорахожи» маҳалласида яшовчи фуқаролар деб таништирган.
Ҳуқуқбузарлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган икки бош жайрон отилган.

Уларни тўхтатган ҳарбий қисм хизматчилари ноқонуний ов бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш учун вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига мурожаат қилган. Экология бошқармаси масъул ходимлари воқеа жойига бориб, ҳуқуқбузарлардан тушунтириш хатларини олиб, далолатнома ва баённомаларни расмийлаштирган.

Уларга тегишли ов қуроллари, ўқ-дорилар, кучли ёритгич асбоби ва автомашина Қоракўл туман ИИБ ходимларига топширилди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳатти-ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги сабабли тергов-суриштирув олиб бориш ва уларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида чора кўриш мақсадида ушбу иш бўйича йиғилган ҳужжатлар тўплами Бухоро вилоят ички ишлар бошқармасига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади 20 сен, 21:47 12
  • Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди 20 сен, 21:00 21
  • Она дуосини олмаган кишининг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя) 20 сен, 20:30 17
  • Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди 20 сен, 20:05 9
  • Икки мурғак қалб онаси билан уйга киритилди 20 сен, 18:00 16
  • М25 конида ҳалок бўлганларнинг яқинлари: “Йигитларни ўлимнинг оғзига олиб боришган” 20 сен, 17:30 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Ҳаниянинг ўлими учун Исроилга тез орада жавоб беришга ваъда берди 20 сен, 23:34 13
  • Осиёда НАТОнинг ўхшаши ташкил этилиши мумкин 20 сен, 23:19 9
  • Хосе Венансио Лопес: "Ропиевнинг қизил карточкаси барчасини ўзгартириб юборди. Мен шартномамни шу ерда якунлайман" 20 сен, 23:12 8
  • Сергей Лушчан: "Ўйинимиз "ноль". Ҳужумга деярли ўта олмадик" 20 сен, 22:54 7
  • Зеленский: Иккинчи тинчлик саммити урушга чек қўйиши керак 20 сен, 22:30 7
  • Австралия терма жамоаси бош мураббийсиз қолди 20 сен, 22:08 8
  • Футзал. Ўзбекистон Коста-Рикага ҳам мағлуб бўлиб, турнирни гуруҳ босқичида якунлади 20 сен, 22:03 7
  • Ўзбекистонда бўлиши номақбул чет элликлар рўйхати юритилади 20 сен, 21:47 12
  • Америкада эркак 18 йил бировнинг “свет”ига пул тўлаб келгани аниқланди 20 сен, 21:23 13
  • Ҳоким ва маҳаллий Кенгаш раиси лавозимлари бир-биридан ажратилди 20 сен, 21:00 21
  • Она дуосини олмаган кишининг надоматлари (Ҳаётий ҳикоя) 20 сен, 20:30 14
  • Психологик ёрдам кўрсатиш фаолиятини тартибга солувчи қонун маъқулланди 20 сен, 20:05 9
  • Бўлимлар