«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 09:17
ЎЗO‘Z

Ҳаётга реал қараш керак(ми?)

27 авг, 07:20 3 576 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳаётга реал қараш керак(ми?) “Реаллик” ва “ҳақиқат” сўзлари кўпинча бир-бирининг ўрнида ишлатиб юборилади, аммо уларнинг ўзига хос нозик этимологик жиҳатлари бор.
“Реаллик”нинг ўзаги “нарса” деган маънони англатувчи лотинча “рес” сўзидир. “Ҳақиқат”нинг илдизи эса арабча “ҳақ” сўзи ҳисобланади.

Ҳақ, ал-Ҳақ, Аллоҳдир. У барча ҳақиқатларнинг ортида турувчи ва уларнинг асоси бўлган ҳақиқатдир. Аммо реалликнинг маъноси эса “нарса”лар билан чекланади.

Қуръонда шундай дейилади: “Улар дунё ҳаётининг зоҳирини билурлар, лекин улар охиратдан бехабарлар” (Рум сураси, 7).

Бирор киши бу дунёдаги моддий “нарсалар”нинг табиати ҳақида чуқур билимларга эга бўлиши, ҳар бир нарсанинг зоҳирини билиши мумкин. Атом қандай парчаланади, қора туйнук нима, инерция нима, термодинамика, ёруғлик тезлиги, E=mc2 ни сув қилиб ичиб юборган бўлиши мумкин, аммо уларнинг ҳақиқатидан хабари бўлмаслиги мумкин.

Мисол учун, бир одам уруғлардан қандай қилиб тирик жон пайдо бўлиши, тирик организмнинг қандай қилиб ўлиши ҳақида катта-катта диссертациялар ёзиши, Нобел мукофотини олиши мумкин.

Лекин ҳаёт ва ўлимнинг асл ҳақиқатини билолмасдан ўлиб кетиши мумкин.
“У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир. У азиз ва мағфиратли зотдир” (Мулк сураси, 2).

Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, дунёга реал кўз билан қараш билан ундан ҳақни топишнинг орасида катта фарқ бор.
Реаллик ҳар доим ҳам ҳақиқат дегани эмас. Ҳақиқат реалликнинг ортида туради.
Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 47
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 217
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар