«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 16:47
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев блогерларга: "Билингки, президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди"

26 авг, 23:13 2 427 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев блогерларга: "Билингки, президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди" Президент Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашди.

«Кейинги йилларда Ўзбекистон дунёга очилмоқда ва халқаро ҳамжамиятга ҳақиқатни етказишга интилиш бор. Энг муҳими, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин», — деди давлат раҳбари.

Мамлакатдаги ислоҳотларни, маданият, тарихий обидаларни бутун дунёга тараннум этишда блогерларнинг ўрни катта эканини таъкидлади.

«Сизларни жонажон Ўзбекистонимизда, қадимий цивилизация маркази Самарқандда кўриб турганимдан жуда хурсандман. Бугун биз Ўзбекистоннинг янги тарихини яратяпмиз. Мақсадимиз - халқимизга хизмат қилиш, одамларни рози қилиш ва келажакка ишонч билан қарашини таъминлаш. Бунга сизлар ҳам ҳисса қўшасизлар деб ишонаман», - деди Президент.

«Орангизда ўзимизнинг қоракўзларимизни кўриб турибман. Бу менга ифтихор бағишлайди. Билингки, Президент сизларни доим қўллаб-қувватлайди», - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Мулоқот сўнгида Президент блогерлар билан суратга тушди, уларнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 51
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 184
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 110
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди 07 мая, 15:00 126
  • Исроил армияси Рафаҳга авиазарбалар берди 07 мая, 14:32 92
  • Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган 07 мая, 14:04 39
  • Тошкентда Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи 25 минг доллар олаётганида ушланди 07 мая, 13:36 62
  • Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади? 07 мая, 13:08 101
  • Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди 07 мая, 12:39 217
  • Бугун Россия ҳукумати истеъфога чиқади 07 мая, 12:16 311
  • АҚШнинг Украина бўйича даҳшатли режаси маълум бўлди 07 мая, 11:50 457
  • Сентябр ойига қадар ўқув жараёнларига янги тизим жорий этилади 07 мая, 11:23 91
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 257
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 299
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 91
  • Бўлимлар