«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 10:25
ЎЗO‘Z

UNESCO бош директори Самарқандга келди (фото)

26 авг, 06:00 2 728 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UNESCO бош директори Самарқандга келди (фото) 26 август, душанба куни Самарқанд шаҳрида «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси» мавзусида халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими ўтказилади, деб хабар берди Zarnews.

Мазкур тадбирларда иштирок этиш учун 25 август куни Самарқандга БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори Одри Азуле хоним ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни «Самарқанд» халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

UNESCO БМТнинг 17 та ихтисослашган муассасасидан бири бўлиб, 1945 йил 16 ноябрда тузилган. Ташкилотнинг бош қароргоҳи Париж шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда UNESCO’га 195 мамлакат аъзо. Ўзбекистон ташкилотга 1993 йил 26 октябрда аъзо бўлган.

Ўзбекистон билан ушбу ташкилотнинг ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда. Ўзбекистон UNESCO Ижроия кенгаши таркибига икки марта сайланган.
Самарқандда эртага ўтказиладиган халқаро конференция ҳамда «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали ҳам UNESCO шафелигида ташкил этилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 0
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 111
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 215
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 54
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 0
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 2
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди 05 мая, 09:51 8
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 83
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 136
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 67
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 42
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 98
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 77
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 42
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 108
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 409
  • Бўлимлар