«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:40
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан»

24 авг, 19:08 3 528 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Kun.uz нашрининг хабар қилишича, давлат раҳбари йиғилиш давомида ўқитувчиларнинг жамиятдаги обрўси мавзусини тилга олган.

«Мен муаллимларнинг жамиятимиздаги обрўсини ошириш ҳақида кўп ўйлайман. Чунки ўзим кўп йиллар олийгоҳда домла бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан.

Албатта, бу борада моддий қўллаб-қувватлаш муҳим, лекин бу касбнинг обрўсини фақат ўқитувчининг ўзи фидокорона меҳнати, ўз устида тинимсиз ишлаши, бошқаларга ўрнак бўлиши билан ошира олади. Биз энди жамиятимизда ўқитувчиларни «сиз»лаб, уларнинг шаъни ва ҳурматини бошимизга кўтарадиган, уларни том маънода келажак бунёдкорлари, деб улуғлайдиган муҳитни яратишимиз зарур.

Биз ёш пайтимизда таниқли адиб Парда Турсуннинг «Ўқитувчи» деган романи бўларди. Мен шу асарни жуда қизиқиб ўқиганман. Бош қаҳрамон - фидойи муаллим Элмурод образи мени ҳаяжонга солган. Буюк ёзувчи Чингиз Айтматовнинг «Биринчи муаллим» қиссаси ҳам яхши кўрган асарларим қаторига киради.

Лекин, савол туғилади - нима учун барчамизга таълим-тарбия бериб, бизнинг камол топишимиз учун ўзини аямасдан фидойилик кўрсатган мўътабар зот - азиз ўқитувчи ва устозлар ҳақида бугун ана шундай асарлар, фильм ва спектакллар яратилмаяпти?

Агар ҳозирги мактабларимиз ҳаёти ҳақида битта зўр бадиий асар ёки фильм ишланса, жамиятнинг онг-у тафаккурини ўзгартиришга кучли таъсир ўтказиши табиий», - деди давлат раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 61
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 323
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 100
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 106
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар