«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 18:57
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: «Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик»

24 авг, 14:00 2 616 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: «Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни таълим тизимига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Kun.uz нашрининг хабар беришича, давлат раҳбари йиғилишда коллежлар ҳақида ҳам гапирган.

«Катта куч ва маблағ ҳисобидан барпо этилган, лекин ҳаётда ўзини оқламаган коллеж тизимига зўр бериб, мактабни бутунлай эсимиздан чиқариб қўйдик. Ҳолбуки, таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори - бу мактаб эмасми? Мактабни мактаб қиладиган ким? Ўқитувчи эмасми?

Дунёдаги ривожланган давлатлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, уларда барча ислоҳотлар мактабгача таълим тизимидан, яъни боғчадан, мактабдан, тарбия масаласидан бошланганини кўрамиз. Чунки мактабни ўзгартирмасдан туриб, одамни, жамиятни ўзгартириб бўлмайди.

Ўтган аср бошида жадид боболаримиз шунинг учун ҳам мактаб масаласини энг биринчи ўринга қўйган эдилар. Буюк маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг «Дунё иморатлари ичида энг улуғи мактабдир», деган сўзларида қандай чуқур маъно бор.

Биз эса сирти ялтироқ, ичи қалтироқ коллежларимизга маҳлиё бўлиб, шунча вақтни бекорга бой бердик. Яқин ўтмишда ҳам оталаримиз, акаларимиз, опа-сингилларимиз жуда ҳашаматли мактабларда ўқимаган. Лекин уларнинг билими, малакаси, ғурури юқори бўлган, эл-юрт тақдирига бефарқ бўлмаган.

Афсуски, бугунги кунда боланинг қалбида маънавият ва маърифат чўғини уйғотадиган ҳақиқий мактаблар ва ўқитувчилар ниҳоятда кам», - деди Шавкат Мирзиёев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 0
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 33
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Бўлимлар