«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 16:34
ЎЗO‘Z

Президент: «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик»

24 авг, 12:53 2 726 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент: «Ўқитувчиларни пахтага, кўча супуришга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

«Яқин тарихимизда Президент раҳбарлигида ҳеч қачон бундай йиғилиш ўтказилмаган. Мактаб масаласи - бу келажак масаласи, ҳаёт-мамот масаласи. Уни давлат, Ҳукумат ва ҳокимларнинг ёлғиз ўзи ҳал қилолмайди. Бу - бутун жамиятнинг ишига айланиши керак.

Афсуски, ўтган салкам 30 йил мобайнида биз бу масалага етарлича эътибор бермадик. Натижада нима бўлди? Мактабни барбод қилдик, ўқитувчини ҳам йўқотдик. Болаларда ўқишга ҳавас ва интилиш сусайди. Энг ёмони, мактаблардаги маънавий-маърифий муҳит йўқолди. Ўқитувчи касбининг обрўйи, нуфузи пасайиб кетди. Натижада мактабдан эркак ўқитувчилар кетиб қолди.

Ўқитувчиларнинг моддий аҳволи, меҳнат шароити ҳақида бош қотирмадик. Уларни пахтага, кўча супуришга, уларга хос бўлмаган ишларга жалб қилиб, обрў-эътиборини туширдик. Таълим ҳақида пастдаги аҳволни ўрганмай, ҳақиқий вазиятни билмай ярим-юлуқ қабул қилган дастурларимиз кўп ҳолларда чала-чулпа бажарилди.

Янги давр ўқитувчиларини тарбиялаш, педагогика фанини ривожлантириш, инновацион таълим технологиялари, креатив ёндашувлар ҳақида деярли ўйлаганимиз йўқ», - деди президент.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 7
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 16
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 36
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 49
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 89
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 82
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 126
  • Бўлимлар