«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:41
ЎЗO‘Z

Сенат янги қонунни маъқуллади

23 авг, 11:10 3 255 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сенат янги қонунни маъқуллади Сенат томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни маъқулланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонунга кўра:
Хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.

Бунда:
- бола туғиш ва кўкрак сути билан озиқлантириш;
- муддатли ҳарбий хизматга фақат эркакларни чақириш;
- қамоқда сақлаш, жазони ижро этиш жойларида сақлаш тартибида фарқларни белгилаш кабилар жинси бўйича камситиш ҳисобланмайди.
Эндиликда қонун ҳужжатларидаги жинс бўйича камситига йўл қўядиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида ушбу ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг гендер-ҳуқуқий экспертизаси ўтказилади.

Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги ягона давлат сиёсати Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси томонидан амалга оширилади.

Қонунга кўра агар шахс ўзини жинси бўйича камситишга дучор этилган деб ҳисобласа судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда жинси бўйича камситишга дучор этилган шахсдан давлат божи ундирилмайди.
Маъқулланган қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 1
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 266
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар