«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:10
ЎЗO‘Z

Марказий ҳарбий округи жанговар тайёргарликнинг янгича усулларини намойиш этди

20 авг, 12:16 3 392 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий ҳарбий округи жанговар тайёргарликнинг янгича усулларини намойиш этди Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлик бошқармаси ҳамда Махсус операция кучлари бўлими томонидан Мудофаа вазирлиги қўшинларида жанговар тайёргарликнинг оддий ва самарали усулларини қўллаш бўйича бир нечта усул ва методлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Жиззах гарнизонидаги Махсус операция кучлари жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан янгича ёндашувдаги ушбу машқлар ҳарбий эстафета мусобақаси кўринишида кўрсатиб ўтилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларини қудратини оширишда бевосита жанговар тайёргарлик машғулотларининг ўрни катта. Шу сабабли ҳозирги вақтда оддий, лекин самарали усул ва методлар ўйлаб топилмоқда.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Пўлат Сотиволдиев томонидан тавсия қилинаётган амалий машқ усуллари ва унга керак бўладиган ўқув моддий база оддийлиги билан фарқланади. Кам вақт сарфлаб, қўлбола воситалардан фойдаланган ҳолда яратилган “машқ майдончаси” ҳарбий хизматчиларнинг бўлинма ва якка тартибда жисмоний қобилиятлари ва билимларини оширишга хизмат қилади.

Жумладан, жамоавий комплекс ўқитиш, кўз боғланган ҳолда қуролни нотўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, жанг майдонида ҳар усулларда отиш ҳолатини эгаллаш, комплекс шуғулланиш, жанг майдонидан ярадорларни олиб чиқиш, ўқ-дори етказиш, тўсин билан жамоавий шуғулланиш ва бошқа машқлар ҳарбий жамоалар ўртасидаги соғлом рақобат муҳитини яратиб, ҳарбий хизматчиларнинг эпчиллик ва чаққонлик фазилатларини янада ривожлантиради.

Мисол учун, “Аскарлар ёпинчиғи” методида айлана шаклда ўқ-отар қуроллар намуналари қўйилади. Ҳарбий хизматчилар эса қуроллардан бир қадам узоқликда туришади. Команда берилгандан сўнг, ҳаракат соат йўналиши ёки қарама қарши йўналиш бўйлаб алмашган ҳолда давом эттирилади. Бунда бўлинмаларнинг барча таркибдаги қуролларни нотўлиқ қисмларга ажратиш-йиғиш билим ва малакаси оширилади.

Шунингдек, ҳарбий округда инновацион ёндашувлар асосидаги ихтирочилик ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ишланмалар ҳарбий ҳаётга татбиқ этилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 71
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар