«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 11:07
ЎЗO‘Z

Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди

20 авг, 06:00 3 112 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда мактабларни таъмирлаш учун 800 миллиард сўм ажратилди Тошкент шаҳрида янги мактаблар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун 800 млрд. сўм маблағ ажратилади, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.

Ушбу маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент шаҳри умумтаълим мактаблари фаолиятини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ажратилади.

Қарорда айтилишига кўра белгиланган сумманинг 400 млрд. сўми 2019 йилда ажратилади. Ушбу маблағ эвазига пойтахтда 10 та мактаб реконструкция қилинади ва 40та мактаб таъмирланади ва қайта жиҳзланади. Айни дамда уларнинг рўйхати ҳам тасдиқланган.

2020 йилда ҳам умумтаълим муассасаларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун яна 400,0 млрд сўм ажратиш режалаштирилган.

Айни дамда Тошкент шаҳри мактабларида ўқувчиларга жой етишмаслиги ва улар навбатга туриб ўқишга мажбур бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, 2019-2020 йилларда 2018-2019 ўқув йилида Тошкент шаҳрининг 309 004 нафар ўқувчи ўрнига эга 303 та умумтаълим мактабида жами 409 703 нафар ўқувчи таҳсил олгани ҳолда ўртача навбатлилик даражаси 1,4 %ни ташкил этган.

Ундан ташқари 2019-2020 ўқув йили 1-синфларига келадиган ўқувчилар сони 450 минг нафарга етади. Натижада умумтаълим мактабларида қўшимча 140 минг ўқувчи ўрнига эҳтиёж юзага келади.

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари илғор мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда, замонавий ҳамда халқаро стандартларга жавоб берадиган талаблар асосида ишлаб чиқиланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 36
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 74
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 371
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 4
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 44
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 44
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 159
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 144
  • Бўлимлар