«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:12
ЎЗO‘Z

Журналистларга тажовуз қилган ҳоким ўринбосарининг «янги қирралари» очилди

19 авг, 18:43 7 803 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналистларга тажовуз қилган ҳоким ўринбосарининг «янги қирралари» очилди Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовнинг «Kun.uz» сайти журналистларига қилган тажовузидан хабарингиз бор. Айни ҳолат шу кунларда Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилаётганидан ҳам воқифсиз.

«Xabar.uz» ўз манбалари орқали туман ҳоким ўринбосари фаолиятига оид муҳим нуқталарни аниқлади.

Ихтиёримиздаги ҳужжатларни гапиртирсак, Олмазор туман маъмурий судининг шу йил 18 апрелдаги қарори билан А.Ваҳобов Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг (МЖтК) 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, энг кам иш ҳақининг бир баробари (202 730 сўм) миқдорида жарима жазосига тортилган. Мазкур модда «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» деб номланиб, унга кўра мансабдор энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима жазосига тортилади.

Бу ўринда гап суднинг туман ҳокими ўринбосарига тайинлаган жазо миқдорида кетаётгани йўқ. Энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида жарима солдими ёки уч баробари миқдоридами — айни пайтда аҳамиятсиз. Гап мансабдорнинг жисмоний ва юридик шахслар билан ишлашда қонун ҳужжатларини бузгани ва бу суд томонидан тасдиқланганида!

Бироқ тайинланган жазодан келиб чиқиб, суд мансабдорга нисбатан меҳрибонлик қилибди-ку, дейиш ҳам мумкин. Ва бунда мантиқ ҳам йўқ эмас.

Нега десангиз, А.Ваҳобов жавобгарликка тортилганидан 73 кун (!) ўтиб, уни яна маъмурий ҳуқуқбузарликка тортиш тўғрисида иккинчи (!) «дело» яна шу судга келиб тушади. Унда туман ҳокими ўринбосари яна МЖтК 43-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этгани акс этади.

Олмазор туман маъмурий суди иккинчи мартасига ҳуқуқбузарнинг «белини чиқариб» юборгудай жаримага мустаҳиқ этгандир, десангиз адашасиз. Суд уни қайд этилган моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганини эътироф этса-да, жазо тайинлашда, дарҳақиқат, меҳрибонлик қилган кўринади: огоҳлантириш билан ишни тугатади!

Шахсга нисбатан қўлланиладиган жазонинг ўзига хос тартиби мавжуд: енгилидан бошлаб оғирлик сари кетаверади. Энг енгили — огоҳлантириш. Муҳтарам А. Ваҳобовга келганда акси бўлганга ўхшайди: аввалига жарима, кейин огоҳлантириш!

Бунақаси кам учрайди. Нима дедингиз?




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар