«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:01
ЎЗO‘Z

Қўқонда тадбиркор уйидан унинг хотини ва ҳайдовчиси 5 миллиард сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади

19 авг, 15:20 3 702 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўқонда тадбиркор уйидан унинг хотини ва ҳайдовчиси 5 миллиард сўмдан ортиқ пулларни ўғирлади Фото: Google Images
Қўқонда ёғоч, шакар, ширинликлар савдоси билан шуғулланадиган тадбиркор И.И.га нисбатан содир этилган ўғирлик жиноятида тадбиркорнинг ўз хотини, З.И., унинг ҳайдовчиси О.И., хотинининг дугонаси ва дугонасининг турмуш ўртоғи А.Д. ва Р.У. ҳамда Қўқон шаҳрида машҳур бўлган фолбин М.А.га нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

«Jahon.uz» ахборот порталининг ихтиёрида мавжуд бўлган воқеаларга доир расмий ҳужжатда, З.И. (хотини) турмуш ўртоғи И.И.(эри)нинг унга нисбатан муносабати ўзгариб, бошқа аёллар билан гаплашиб юрганидан рашк қилиб, уни жазолаш мақсадида, турмуш ўртоғи ва унинг яқин қариндошларига тегишли бўлган пулларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш жиноий режасини тузган.

Шу мақсадда турмуш ўртоғи И.И.нинг пуллар сақланадиган темир сейф калитини яширинча қўлга киритиб, қиймати 283 532 200 сўмни ташкил қилган 35 000 доллар пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

З.И. турмуш ўртоғи И.И. билан оилавий муносабатлари сабабли ўзаро келишолмай ўз ота уйига кетиб қолиб, шу ерда яшаб юрган вақтда аввалари оиласига ҳайдовчилик қилган И.О. билан гаплашиб, у билан яқин муносабатда бўлган. Унга турмуш ўртоғи И.И.нинг ётоқхонасидаги жуда кўп миқдорда пуллар сақланадиган сейфнинг калит нусхасини берган.

И.О. эса берилган калит ёрдамида сейфни очиб, унинг ичидан И.И. ва унинг яқин қариндошларига тегишли қиймати 5 миллиард 508 миллион 625 минг 609 сўмни ташкил қилган 680 000 доллар пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган. Шундан сўнг И.О. ва З.И. жиноий йўл билан қўлга киритилган пулларни ўртада тақсимлаб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаган.

Айбланувчиларга Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди ва 243-моддаси ва 168-моддаси тартибида жиноят иши қўзғатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 44
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 38
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 29
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 121
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар