«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:53
ЎЗO‘Z

АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди

16 авг, 16:53 3 062 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АИ-91 русумли бензин биржада деярли бошланғич нархда сотилди 2019 йил 15 август куни «ЎзРТХБ» АЖ биржа савдоларига жами 720,0 тонна АИ-91 русумли автомобиль бензини қуйилди. Жумладан, “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ биржа савдоларига 600,0 тонна, ва “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ 120,0 тонна АИ-91 русумли бензинини сотув учун қўйишди. Сотувчи томонидан белгиланадиган АИ-91 бензин учун бошланғич нарх, унинг бир тонна учун 6 216,4 минг сўмни ташкил этди.

Кечаги кунда ўтказилган биржа савдоларининг якунларига кўра «ЎзРТХБ» АЖда 746,0 млн сўмлик 120,0 тонна (савдога қўйилган ҳажмдан 16,7%) АИ-91 русумли бензин сотилган. АИ-91 русумли бензиннинг 2019 йил 15 август учун белгиланган биржа котировкаси унинг амалдаги бошланғич нархидан деярли ошмади ва бензиннинг бир тонна учун 6216,7 минг сўмни ташкил этди.

Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан келиб тушди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 15 августдан бошлаб АИ-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади.

Биржа савдоси орқали сотилган товар ресурслари учун расмий биржа котировкалари ҳафталик асосда белгиланади ва ҳар душанба куни «ЎзРТХБ» АЖ сайтида эълон қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 67
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 178
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 51
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 64
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар