«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 23:56
ЎЗO‘Z

Президент топшириғи: Ўзбекистонда йил охиригача 111 та кўп қаватли уй қуриб битказилиши зарур

15 авг, 00:30 731 Жамият
Президент топшириғи: Ўзбекистонда йил охиригача 111 та кўп қаватли уй қуриб битказилиши зарур
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Йиғилишда саноатнинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

«Охирги бир йилда ялпи ички маҳсулот таркибида саноат улуши 26 фоиздан 30 фоизга етган бўлса-да, бу биз бошлаган ислоҳотлар кўламига нисбатан ҳали етарли эмас», — деди Шавкат Мирзиёев.

Жорий йил охирига қадар Навоий кон-металлургия комбинатида 25 та, «Ўзелтехсаноат»да 18 та, «Ўзавтосаноат»да 7 та, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 5 та инвестиция лойиҳаси бўйича янги қувватлар ишга туширилишини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Қарийб 100 хил турдаги кундалик истеъмол товарларини саноат кооперацияси орқали ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, корхоналар билан манзилли ишлаб, уларнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

Мамлакатда Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили деб эълон қилинган жорий йилда сармоялар, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Биринчи ярим йилликда қарийб 86 триллион сўм, яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп инвестициялар ўзлаштирилгани бунга яққол мисолдир. Шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши 2,7 баробар, халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши 3,7 баробар ўсган.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакат тарихида биринчи марта инвестициянинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 38 фоиздан ошди. Олдинги йилларда бу кўрсаткич 25 фоизга ҳам етмасди.

12 август куни ўтказилган видеоселекторда инвестициялар ва экспорт ҳажмини кўпайтириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш кераклиги яна бир бор қайд этилди.

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тармоқда ягона давлат сиёсатини олиб борувчи Энергетика вазирлиги ташкил қилинди.

Йиғилишда бу соҳани изчил ривожлантириш, тобора ўсиб бораётган ички эҳтиёжни қондириш учун хом ашё базасини мунтазам кенгайтириб бориш кераклиги қайд этилди.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ва етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш, дебитор қарздорликни қисқартириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Кимё саноатида янги маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган 4 та корхонани йил якунигача фойдаланишга топшириш, 31 та инвестиция лойиҳаси бўйича ишларни тезлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Автомобильсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, электротехника саноатини янада ривожлантириш, бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириб, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш бўйича қўшимча вазифалар белгилиб берилди.

Шундан сўнг ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммуникациялар инфратузилмасини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳисобот даврида уй-жойлар, йўл-логистика ва ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилди. Хусусан, «Обод қишлоқ» дастури доирасида 159 тумандаги 478 та қишлоқ янгича қиёфа касб этди, уларга ичимлик суви, газ ва электр тармоқлари тортилди. Шунингдек, 3,6 минг километр автомобиль йўлларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

Бу борадаги ишларни давом эттириб, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш, ижтимоий шароитларни яхшилаш масалаларига яна бир бор эътибор қаратилди.

Йил якунига қадар 10 мингта уй-жой ва 111 та кўп қаватли уйни қуриб битказиш, 1 минг 200 километр ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, уларнинг сифати ва нархларини алоҳида назоратга олиш зарурлиги таъкидланди.

Транспортда йўловчи ва юк ташиш сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинар экан, мутасаддиларга 10 минг километрлик республика ва маҳаллий йўлларни қуриш ва таъмирлаш, халқаро юк ташишларга ихтисослашган транспорт-логистика қўшма корхоналарини тузиш, Бухоро, Қарши, Нукус ва Термиз халқаро аэропортларини «очиқ осмон» режимига ўтказиш, «Навоий қуруқлик порти»ни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шаҳарсозлик нормалари ва лойиҳалаштириш жараёнларини такомиллаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан ҳам вазифалар белгиланди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев нархлар кескин ошиб кетишига эътибор қаратди 14 авг, 23:43
  • Мирзиёев: «Қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўйиб, ҳар бир хонадон, шахс билан алоҳида ишлаш зарур» 30 мар, 14:17
  • Президент: «Тошкентни йирик халқаро марказга айлантиришимиз зарур» 21 дек, 19:23
  • Президент 9 ой якунлари бўйича йиғилиш ўтказди 12 сен, 19:09
  • Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда 14 фев, 20:27
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади 19 авг, 23:37 9
  • Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди 19 авг, 23:12 204
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган" 19 авг, 22:43 233
  • Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото) 19 авг, 22:13 263
  • «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим 19 авг, 21:46 226
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди 19 авг, 21:20 1 040
  • Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр 19 авг, 20:46 1 254
  • Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди 19 авг, 20:23 1 314
  • Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга 19 авг, 20:00 437
  • Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео) 19 авг, 19:35 539
  • Бўлимлар