«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:14
ЎЗO‘Z

Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

14 авг, 15:02 6 557 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, қарор лойиҳасининг ишлаб чиқилишидан мақсад халқ таълими тизими ходимларининг ижтимоий мавқеи ва нуфузини ошириш кўзда тутилган бўлиб, Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом янги таҳрирда баён қилинмоқда.

Ушбу Низом билан халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг энг муҳим жиҳатлари инобатга олинган.

Жумладан, амалдаги халқ таълими тизимига оид ҳужжатларда ёритилмаган раҳбар ходим, педагог ходим, техник ходим, хизмат кўрсатувчи ходим, халқ таълими тизими ходимлари ҳамда базавий тариф ставка атамаларига тушунчалар берилган;

олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълим шаклида таълим олаётган талабаларга 2-курсдан бошлаб ҳафтада 20 соатгача дарс ўтишларига йўл қўйилмоқда.

Бундан ташқари, мактаблардаги педагогик мутахассисликка эга ёшлар етакчиси ва психолог лавозимларнинг билим-тажрибаларидан кенг фойдаланиш мақсадида улар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш шарти билан 10 соатгача дарс ўтишларига имкон яратилмоқда.

Шунингдек, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ватанга бўлган садоқатни мустаҳкамлаш мақсадида умумтаълим мактабидаги ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари мактаб директорининг ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосари сифатида киритилмоқда.

Шу билан бирга, тегишли текширув органлари томонидан баҳсли мулоҳазаларга сабаб бўлаётган амалдаги меъёрий ҳужжатларда мавжуд бўлмаган таълим муассасалари ўқитувчиларининг ёзги таътилдан қайтган даври учун уларга ҳақ тўлаш масаласи кўрсатиб берилган. Бунда, уларга (июнь-август ойлари) навбатдаги ўқув йили бошлангунга қадар улар меҳнатига ҳақ тўлаш фақатгина белгиланган базавий тариф ставкалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги фармонига асосан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори қўлланилиши белгиланган. Шу муносабат билан, мазкур лойиҳада умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида амалга оширилмоқда.

Таълим стандартларини бажариш халқ таълими тизимининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ушбу йўналишда, кадрларга эҳтиёжи юқори бўлган мактабларда Давлат таълим стандартлари талабларини бажариш мақсадида истисно тариқасида туман (шаҳар) халқ таълими бўлимининг тегишли буйруғи асосида ўқитувчига бир ярим ставкадан ортиқча дарс (10 соатгача) беришига рухсат этилмоқда. Бунда, туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирлари ва мактаб директорлари мавжуд вакантларни қисқа муддатларда бартараф этиш чораларини кўриши ва малакали ходимлар билан таъминланиши учун масъул ҳисобланиши белгиланмоқда.

Халқ таълими вазирлиги қарор лойиҳасини янада такомиллаштириш учун барча жамоатчилик вакилларини муҳокамаларга фаол иштирок этишга чақирган. Ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2019 йилнинг 29 августига қадар қадар давом этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 165
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 218
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 51
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар