«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 09:35
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон фуқароларини "шилиш" учун чет элда эскирган усуллар қўлланмоқда

13 авг, 23:03 4 785 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон фуқароларини "шилиш" учун чет элда эскирган усуллар қўлланмоқда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги мамлакат фуқароларини интернетда амалга оширилаётган фирибгарликлардан огоҳ бўлишга бот-бот чақираётганига қарамай, соддалиги туфайли осонликча ўлжага айланаётган фуқаролар кўплаб топилмоқда.

Жорий йилнинг июль ойида Бухоро шаҳрида яшовчи бир қатор фуқаролар айнан шундай фирибгарлик ҳолатига дуч келишган.

Бухорода яшовчи фуқаролар: Салима, Сардор ва Саида Ўзбекистондаги онлайн-савдоплатформаси бўлмиш "Olx" сайтида диван сотишлари тўғрисида эълон жойлаштиришади.

Эълон сайтда чиққач, Россия Федерациясига тегишли телефон рақамидан бир неча бор қўнғироқ бўлади ва ўзини "Сергей" деб таништирган номаълум шахс, улардан диванларни сотиб олишни ваъда қилади. Мебелларнинг пулларини эса "Click-Bot" пул ўтказиш тизими орқали уларнинг номидаги пластик карточкаларига кўчириб беришини айтади.

Шундан сўнг номаълум шахс Ўзбекистон фуқаролари номида бўлган пластик карточкаларнинг 16 ва 5 та рақамлардан иборат махфий кодларини алдов йўли билан сўраб олиб, уч фуқаронинг пластик карточкасидан умумий миқдорда 4 миллион 398 минг сўмни ечиб олган.

"Мазкур ҳолат юзасидан учала шахс ҳам Бухоро шаҳар ИИО ФМБга қилган мурожаатига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", - дейилган ИИВ хабарида.

Ўзбекистон ИИВ мамлакат фуқароларидан "ўзлари танимаган, кўрмаган ва билмаган шахслар билан интернет тармоқлари орқали олди-сотди ёки қандайдир келишувларни амалга ошираётганда ҳамиша ҳушёр бўлишларини" сўрайди.

Шуни айтиш жоизки, фирибгарлар Ўзбекистонда қўллаётган бу схема, чет элда кенг тарқалган интернет-фириб турларидан бири - фишинг сифатида машҳур. Фишинг мақсади - кишига тегишли кредит ёки бошқа карталарнинг PIN-коди ва бошқа маълумотларни қўлга киритишдан иборат. Ҳеч қачон картангиз рақами ёки PIN-кодини бегоналарга берманг.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 242
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 74
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 109
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 0
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 0
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 225
  • Бўлимлар