«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:54
ЎЗO‘Z

«Бизда бир сўм пул бўлмасди» - Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади

13 авг, 17:40 4 447 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Бизда бир сўм пул бўлмасди» - Шавкат Мирзиёев ҳоким бўлган вақтларини эслади 12 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Селектор давомида президент ҳоким бўлган вақтларини эслади.

«Бизда 20 йил экспорт йўқ эди. Фақат газ билан пахта бор эди. Ҳозир биз янги босқичга кўтариляпмиз. Биз рақобатга тайёр бўлишимиз керак. Чегарани ёпиб қўявериб қашшоқ бўлиб юравердик. Танамизда қонимиз қолмади. Биз экспортни ривожлантиришимиз керак.

Экспортни кичик-кичик корхоналардан бошлаш керак. Ўша кичиклар йиғилиб катта бўлади. Масалан кўкатни 12 ой сотиш мумкин (Қашқадарё ҳокими Зафар Рўзиев россиялик инвесторлар кўкат экспорт қилмоқчи эканлиги ҳақида гапирди). Ерни ундан унумли фойдаланмоқчи бўлаётганларга бериш керак.

Мана, сизларга маҳаллийлаштириш бўйича ҳам ёрдамчи беряпмиз, пул беряпмиз. Мен ҳам ҳоким бўлганман, бизда бир сўм ҳам пул бўлмасди», - дейди президент.

Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2003 йил бош вазир бўлишидан аввал икки йил Самарқанд вилоят ҳокими бўлиб ишлаган. Мирзиёев Самарқанддан олдин Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманларида ҳам ҳоким бўлиб ишлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 37
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 224
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 230
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар