«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:31
ЎЗO‘Z

Қонунчилик палатаси: ИИВнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижроси қониқарли эмас

10 авг, 12:53 3 012 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қонунчилик палатаси: ИИВнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича дастур ижроси қониқарли эмас Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси олдига қўйилган муҳим вазифалардан бири давлат органлари ва муассасаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган амалий дастурларнинг бажарилиши устидан кучли парламент назоратини амалга оширишдир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан 2019 йил 9 августда ўтказилган навбатдаги йиғилишида Ички ишлар вазирлигининг 2019 йилнинг I чорагида фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган вазифаларни бажариш ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Парламент сайтида ёзилишича, танқидий-таҳлилий муҳокама этилган ахборотда Ички ишлар вазирлиги томонидан жорий йилнинг I чорагида фаолият самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифаларнинг бажарилиши ҳолати, хусусан, республикада ўғирлик жиноятларининг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Бироқ эшитув чоғида вазирликнинг жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлари қониқарли эмаслиги, бу борада белгиланган вазифалар тўлақонли бажарилмаётгани қайд этиб ўтилди.

Бундан ташқари, вазирлик томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилаётган қонун лойиҳаларининг сифатини ошириш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилар экан, лойиҳалар аксарият ҳолларда депутатлар томонидан қарийб 70 фоизгача ўзгартирилиб, қайта ишланаётгани, коррупция элементлари мавжуд нормалардан халос қилинаётгани таъкидланди.

Тадбирда Ички ишлар вазирлигига айни масалалар юзасидан фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қатор тавсиялар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 31
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 71
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 343
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар