«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:17
ЎЗO‘Z

Мардикор қиз ҳикояси: «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман»

02 авг, 16:34 5 656 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мардикор қиз ҳикояси: «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман» Атрофимизда фаолияти муҳим, лекин биз буни яхши билмайдиган касб эгалари кўп. Улар ҳам жамиятимизнинг бир қисми. Бироқ гоҳида айрим инсонлар улар билан мулоқот қилгани ор қилади. Уялади! Аммо улар ҳам одам. Инсон! Уларнинг ҳам кўнгли, ҳис туйғулари бор.

«Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилди. Лойиҳанинг биринчи қаҳрамони мардикорлик билан шуғулланаётган қиз.
Унинг илтимосига кўра, исм шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

Исмим Нигора. Ёшим 35 да. 15 ёшимдан бери мардикорлик қиламан. Кичкиналигимда ота-онам ажрашиб кетган. Борадиган жойимиз йўқ, онам билан ижарама-ижара кўчиб яшадик. Онам менинг келажагимни ўйлаб, бир кишига учинчи хотин бўлиб турмушга чиқди, бироқ ўгай отам мени уйига киритишни истамади. Онам мени ижара уйда қолдириб кетишга мажбур бўлди. Мен эса ҳаммасига рози бўлдим. Вақт ўтиб ўгай отамнинг кўнгли юмшайди, мени бу ердан олиб кетишади деган ҳаёлда ёлғиз яшаб юрдим. Бошида онажоним ўзи ваъда берганидай кўргани келиб ҳар ҳафта озиқ-овқатимдан хабардор бўлиб турди. Бироқ бир муддат ўтиб, ўғил фарзандли бўлди. Очиғи бундан сира қувонмадим. Сабаби шундан сўнг онам ўгай отам ва ўғли билан оввора бўлиб кетди. Мен эса ... унитилдим деб ўйлайман. Ўзимни таъминлаш учун 9-синфдан кейин мардикорликка чиқиб, пул топа бошладим.

Мардикорликка кимдир пулга муҳтожликдан кимдир эса ...
Туманимизнинг бир чекка жойида хотин-қизларнинг мардикор бозори бор. Ҳар куни саҳарда ўша ерга тўпланамиз. Бозорда ҳар хил ёшдаги қиз-жувонларни учратиш мумкин. Тонг саҳардан бозор атрофида ишга ёлловчилар машинаси тўпланади. Барчамиз борамиз, гаплашамиз ва улар қилинадиган ишни биз эса кунлик нархимизни айтамиз. Келишсак айтилган жойга бориб ишлаймиз. Меҳнатдан қочмайман. Жазирамаларда ер чопиқларга чиқамиз, далаларда ишлаймиз. Гоҳида оғир ишлар қилишга тўғри келади. Кунлик нархим 30—40 минг сўм атрофида. Майли берганига шукр, ҳалолидан қўймасин.

Айни пайтда мардикор бозорга чиқмаяпман. «Сезон» пайти бўлгани учун ишни ҳафталик гаплашамиз. Кейин бир аёл бор. Ўша бизга иш топиб беради. Шунинг учун унга ҳар кунги ишдан 1000 сўмдан берамиз. Ҳар куни саҳар ишга кетаман, кеч қайтаман, кўрганим шу! Бундан бошқа ҳаётни билмайман. Бошқача кун кечиришни тасаввур ҳам қилолмайман.

Очиғи, мени энг хафа қиладигани — мардикор аёлларга нотўғри муносабатда бўлишади. Ҳар хил таклифлар билдирилади. Энг ёмони бунга айрим ҳамкасбларимнинг рози бўлишида ...

Яъни ҳамма аёллар ҳам фақат моддий эҳтиёж туфайли мардикорликка чиқмайди. Баъзилари оиласидан — аниқроғи эридан, «кўнгли тўлмаган»и учун бу ерга келади. Хуллас, соҳамизда ҳар хил савдо бўлади. Кимга иш қайғуси, кимга ишқ... Майли, ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола. Менга ҳам шунақа «таклифлар» бўлган. Лекин ҳеч қачон бунга рози бўлмаганман.

Бу дунёда энг катта бахтсизлик — ёлғизлик...
Сизнингча, дунёдаги энг катта бахтсизлик нима, энг бахтсиз одам ким? Бор будидан айрилган, ёки ўқишга киролмаган ва ё севгилиси ташлаб кетган одамми? Ёки пулсиз одам? Менимча йўқ! Назаримда энг бахтсиз одам — бу ёлғиз одам. У на дардини ва на қувончини бирор ким билан бўлиша олади. Бағрига бошингни қўйиб йиғлайдиган одаминг бўлмаса, яқинларинг бор-у, лекин сен уларга керак бўлмасанг, тирикмисан ўликмисан, сен билан иши бўлмаса... Мана бу ҳақиқий бахтсизлик.... қолганини топса бўлади...

Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади
Ишда юрган вақтим бир йигит мени кўриб, ёқтириб қолибди. Ёнимга келавериб, ҳоли жонимга қўймади. Хурсанд эдим, бахтли эдим... Кейин билсам, уйланиб ажрашган экан. «Чўкаётган одам хасга ҳам ёпишади» дегандай унга рози бўлдим. Сабаби ёшим ҳам бир жойга бориб қоляпти. Ундан бошқа «номзод» ҳам йўқ эди. Ахир кимам мардикор қизга уйланарди? Айниқса ёлғизликдан жуда зериккандим. Оқ-қора рангдан иборат ҳаётимга маъно киргизмоқчи, мен ҳам бошқа аёллар қатори турмушга чиқиб, фарзандли бўлмоқчи эдим. Бегона одамларнинг эмас, балки ўз эримнинг, қайната қайнанамнинг хизматини қилиб юришни истагандим. Афсуски, ҳаёт буниям менга кўп кўрди. Тўйимиз бўлай деб турган пайтда бўлажак турмуш ўртоғим жиноят қилиб, қамалиб кетди.

Йўқотадиган ҳеч нарсам йўқ, ушлаб қоладиган ҳам...
Ҳозир ҳафтада бир марта топган пулларимни тўплаб, егуликлар олиб уни кўргани бораман. Жинояти оғир, ҳали бери чиқмаса керак. Бошим жуда қотган. На кутишни, на кутмасликни биламан. Тўйни «отказ» қилиб шарт бошқасига тегиб кетай десам бирор номзод йўқ... Лекин уни кутган тақдиримда ҳам қамоқдан чиққандан кейин менга уйланишига кўзим етмайди. Нима қилишга ҳам ҳайронман. На йўқотадиган, на олдингга бошлайдиган бирор илинж бор...

Шунчаки бахтли бўлмоқчиман...
Янги ҳаёт бошлашга эса журъатим етмайди. Яна таваккал қилиш, яна йўқотиш. Йўқ, энди бундан буёғига бардошим етмайди. Қўрқаман. Яхшиям шу ишим бор. Саҳардан ишга чиқиб кетаман, кун ботганда ўлгудай чарчаб ётоғимга қайтаман. Шу билан гўё ҳаммасини унутгандай бўламан. Ўзим билан ўзим қолганда эса...

Биласизми, менга ҳеч нарса керакмас шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 211
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 95
  • «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча поездлар ҳаракатланади 01 мая, 20:53 38
  • Ҳокимлик ходими фирибгарлик ортидан қўлга тушди 01 мая, 20:13 129
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар