«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Олти ойда 661 мансабдорга иш очилди. Улар қанча пулни «еб юборган»?

31 июл, 21:30 3 402 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олти ойда 661 мансабдорга иш очилди. Улар қанча пулни «еб юборган»? Фото: Google.com
Жорий йилнинг ўтган даврида жами 661 нафар турли тоифадаги мансабдор шахсларга нисбатан 590 та жиноят ишлари қўзғатилди. айни пайтда 398 та жиноят иши бўйича 537 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Қолган жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари, адлия маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов.

Унинг алоҳида таъкидлашича, жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 25 нафари республика, 36 нафари вилоят ва 476 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирликлар, идоралар ҳамда корхона ва ташкилотларда ишлаб келган.

Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн. 665 млрд. 757 млн. 196 минг сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Тергов жараёнида ушбу зарарнинг 1 трлн. 621 млрд. 503 млн. 587 минг сўми ёки 97,3 фоизи ундирилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган ходимларнинг 250 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, 48 нафари солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш, 71 нафари пора олиш-бериш ёки унда воситачилик қилиш, 51 нафари фирибгарлик, 23 нафари мансабни суиистеъмол қилиш, 18 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 4 нафари мансабга совуққонлик, 7 нафари мансаб сохтакорлиги ва 65 нафари бошқа жиноятлари учун жавобгар бўлди.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 27
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар