«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Бош вазир ўринбосари: "Тарихда Хива хонлиги деган давлат бўлмаган"

22 июл, 18:53 5 819 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош вазир ўринбосари: "Тарихда Хива хонлиги деган давлат бўлмаган" «Йўқотилган Александрия. Амударё қирғоғидаги Искандар Мақдуний қалъаси» илмий конференциясида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирок этди. Мутасадди тадбир давомида тарихимизни ёритишдаги муаммоларга тўхталиб ўтган. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълумот берди.

— Афсуски ҳали тарихимизнинг очилмаган қирралари талайгина. Айтайлик, Кушон давлати тарихини ўрганиш орқали ҳам ёшларга ўрнак бўладиган кўп жиҳатларни кўришимиз мумкин.

Оддий мисол — биз Хива хонлиги, деб атайдиган давлатга келсак. Тарихда бундай давлат бўлмаган. Ҳа, пойтахти Хивада бўлган, аммо давлат Хоразм, деб аталган. Хоҳласангиз ҳозирнинг ўзида википедиядаги саҳифасини очиб кўрсатишим мумкин. Қизиқсангиз, ўзингиз ўқиб кўринг.

Хива хонлиги, деган атама чор Россияси истилосидан сўнг кириб келди. Рус тарихчилари «Хива хонлиги», деб номлади ва бу атама ҳамон қўлланиб келинмоқда. Ваҳоланки, тарихий ҳужжатларда бу давлат Хоразм, деб аталган.

Ҳозир халқимиз газета кам ўқияпти, ҳатто телевидение ҳам аввалгидек ўрин эгалламаяпти. Асосий эътибор интернетга, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтларга қаратилган. Шундай экан, блогер ва интернет-журналистлардан тарихимизни ёритишда фаолроқ бўлишларини сўраган бўлардим, — дейди Азиз Абдуҳакимов.

Маълумот учун: 1511 йилда шайбонийлардан бўлган Элбарсхон Хоразм ҳукмдори, деб тан олинган. Дастлаб Хоразм давлатининг пойтахти Урганч (қадимги номи Гурганж) шаҳрида бўлган. 1598 йилда Амударё ўзанини ўзгартириши натижасида кўҳна Урганч сувсиз қолади ва пойтахт Хива шаҳрига кўчирилади.

Элбарсхон асос солган давлат XVII аср ўрталарига қадар мавжуд бўлган. 1770 йилда Хоразмда ҳокимият қўнғиротлар сулоласига ўтади. 1873 йилда чор Россияси истилоси натижасида Хоразм вассал давлатга айланган. Шу вақтдан эътиборан Хива хонлиги атамаси пайдо бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 65
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 52
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 180
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар