«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:39
ЎЗO‘Z

Қатор битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади

22 июл, 12:47 3 197 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қатор битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатга кўра, 2020 йил 1 январдан мол-мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бекор қилиниши мумкин:

а) уй-жойни бошқа шахсга ўтказишда (олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя, рента ва умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш), гаровга (ипотекага) қўйишда, ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда:
- уй-жойда доимий рўйхатда турувчи мулкдор бўлмаган шахсларнинг розилигини олиш;
- хусусийлаштирилган уй-жой мулкдори оиласининг биргаликда яшовчи барча вояга етган аъзоларининг ҳамда хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг розилигини олиш;
- қурилиши тугалланмаган уй-жойларни тасарруф этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари рухсатини олиш;

б) мол-мулкларни ижарага (арендага), текин фойдаланишга беришда:
- васийликдаги шахс номидан нотариал тартибда тасдиқланиши лозим бўлган мол-мулкни бегоналаштириш билан боғлиқ бўлмаган битимлар тузишда васийлик ва ҳомийлик органларининг рухсатини олиш;
- гаров нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишда гаровга олувчининг розилигини олиш.

Қуйидаги битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади:

2019 йил 1 октябрдан – транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ўртасида транспорт воситасидан фойдаланиш тўғрисидаги ишончномани;

2020 йил 1 январдан – юридик шахсларнинг, хусусан банк ва бошқа кредит ташкилотларининг корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, янги кўчмас мулк ва транспорт воситалари бўйича лизинг, гаров (ипотека) шартномаларини. Бунда, гаров (ипотека) шартномаларини расмийлаштирган банк ва бошқа кредит ташкилотлари мол-мулкка тақиқ қўйиш ва ечишни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мустақил амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда банк ва бошқа кредит ташкилотларига мазкур бандда назарда тутилган гаров (ипотека) шартномалари доирасида тақиқ қўйиш ва ечиш имкониятларини яратиш бўйича чоралар кўради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар