«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 19:02
ЎЗO‘Z

43 миллион сўм қарзни тўламай қочиб юрган шахс қўлга тушди

19 июл, 19:15 3 707 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
43 миллион сўм қарзни тўламай қочиб юрган шахс қўлга тушди Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Б.Юсуповдан, ундирувчи Р.Ахадов фойдасига, жами 43 007 650 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида, Б.Юсуповнинг ижро ҳужжатида кўрсатилган рўйхатда турган манзилига холислар иштирокида чиқилганда, қарздор ушбу хонадонда яшамаётганлиги ва унинг ҳозирги яшаш жойи номаълумлиги аниқланиб тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Қарздор Б.Юсупов рўйхатда турган хонадонда йўқлиги сабабли қарздорга нисбатан 21.02.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси тартибида қидирув эълон қилинган ва ижро қилиш учун Нурафшон шахар ИИБга юборилган ҳамда Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ҳам қидирув ишлари олиб борилган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасига кўра қарздор вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Матонат м.ф.й 58-уй 4-хонадонда яшаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳақида тегишли далолатнома тузилиб, қарздорга тегишли биринчи эҳтиёждан ташқари бўлган мол-мулклари хатланиб банд солинган.
Шу аснода қарздор Б.Юсуповдан, ундирувчи Р.Ахадов фойдасига қарз тўлиқ ундириб берилиб, ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижро этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 20
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 19
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 102
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 72
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 39
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 50
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 40
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 119
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 65
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 100
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 43
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 42
  • Бўлимлар