«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 03:33
ЎЗO‘Z

Автосалонлар илгари ҳайдалган автомобиллар билан ҳам савдо қила бошлашади

18 июл, 23:48 4 207 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Автосалонлар илгари ҳайдалган автомобиллар билан ҳам савдо қила бошлашади Жисмоний шахслар янги автомобиль харид қилиш учун илгари ҳайдалган эскисини автосалонга топшириш ва орадаги фарқни тўлаш мумкин бўлади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида»ги қарорида ўз аксини топган.

Президент қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖнинг 2019 йил 1 октябридан ўзимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситалари савдоси билан шуғулланувчи расмий дилерлик ташкилотига ўзининг эски, истеъмолда бўлган автотранспорт воситасини топшириш ва қийматлардаги фарқни тўлаш йўли билан харидорларга ўзимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситасини харид қилиш имконини берувчи «TRADE-IN» дастурини 2019 йил 1 октябрдан бошлаб жорий этиш таклифига розилик берилган.

«TRADE-IN» дастури доирасида қуйидагилар белгиланмоқда:
а) расмий дилер томонидан жисмоний шахсларнинг истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларини сотиш вақтида қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун солиқ базаси сотиш баҳоси ва ҚҚС суммасини ўзида жам қилган чиқарилаётган объектларнинг баланс қиймати ўртасидаги мусбат фарқ орқали аниқланади;

б) расмий дилерлар томонидан олди-сотди шартномаси мажбурий нотариал расмийлаштиришдан қуйидагилар ўтказилмайди:

· харидорга белгиланган намунадаги ҳисоб-маълумотома бериш тартиби жорий этиш орқали аввал истеъмолда бўлган автотранспорт воситалари сотилганда;

· миллий ишлаб чиқарувчи заводларда ишлаб чиқарилган автотранспорт воситалари расмий дилерлардан харид қилинганда;

в) расмий диллерлик ташкилоти томонидан аввал истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларини харид қилинганда ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ органларида қайддан ўтказилганда йиғим тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВга миллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларига «TRADE-IN» дастури бўйича аввал истеъмолда бўлган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли тарзда ҳимояланган ҳисоб-маълумотнома бланкалари билан таъминлаш вазифаси юклатилмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олиб, тегишли муддатларда ушбуларни амалга ошириши керак:

· 2019 йилнинг 1 ноябрига қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар сифати ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминловчи типли синов дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

· 2019 йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Пскент автомобиль полигони базасида автомобиллар ва ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синаш базасини яратиш, шунингдек, уни зарур техника ва ускуналар билан таъминлаш;

· 2020 йилнинг 1 январига қадар автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни синашнинг тўлиқ спектрини таъминлаш учун миллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан таъминлаш;

· 2020 йилнинг 1 мартига қадар «Автомобиллар учун корпоратив ўртача ёқилғи иқтисоди» стандартини яратиш ва жорий этиш.

Президент қарори билан «Автомобиль саноатини жадал ривожлантириш бўйича чораларни ишлаб чиқириш амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланган. Шунингдек, қарор ижросини таъминлаш учун батафсил амалий тадбирлар режаси ҳам тасдиқланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 25
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 209
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 67
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 105
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 24
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 66
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 23
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 28
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 42
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 59
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 64
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 110
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 104
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 114
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 397
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 137
  • Бўлимлар