«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 05:37
ЎЗO‘Z

Йирик бозорлар ёнидаги камералар 5 кунда ярим миллиард сўмдан кўпроқ жарима қайд этди

16 июл, 21:56 2 452 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йирик бозорлар ёнидаги камералар 5 кунда ярим миллиард сўмдан кўпроқ жарима қайд этди Бугун, 16 июль куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мультимедиа марказида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда маълум қилинишича, пойтахт худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича, Хитой Халқ Республикасининг «Хиквижн» компанияси томонидан транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш функциясига эга 4 дона айланма кузатув видеокамералари «Тошкент савдо маркази», «Чилонзор буюм бозори» ва «Карвон» бозорларига ўрнатилиб, жорий йилнинг 1-9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилган ва бу вақт ичида 8240та қоидабузарлик аниқланган.

Жорий йилнинг 10 июль кунидан бошлаб аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорларни манзилларига етказиш учун КААТ тизими орқали Ўзбекистон почтасига электрон тартибда юборилиши йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 10 июль кунидан бугунги кунга қадар жами 864та қоидабузарлик аниқланиб, 525 млн 312 минг сўм жарима белгиланган.

Тадбирда иштирок этган Kun.uz мухбирининг «шу кунга қадар ойналар қорайтириш бўйича нечта қоидабузарлик аниқланди ва уларнинг барчасидан жарималар ундирмоқдами?» деган саволига жавобан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХХ бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Азиз Садиров жавоб берди.

«Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида ойналарни рухсатсиз қорайтириш бўйича 1217 ҳолат аниқланган ва барчасига чора кўрилган. Ижтимоий тармоқларда жарима майдончаларида турган автомобилларнинг кўпчилиги айнан мана шу қоидабузарлик билан олиб кирилгани ва жарималар тўланмаётгани тўғрисидаги маълумотлар асоссиз. Барча ҳолатлар бўйича жарималар ундирилиши юзасидан чоралар кўрилмоқда, жазо муқаррарлиги таъминланмоқда», деган у.

Эслатиб ўтамиз, бозор ёқасидаги йўлга «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси талабига бўйсунмаган ҳайдовчиларга автоматик равишда жарима ёзадиган камера ўрнатилиб, 10 июлдан ишга тушган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 216
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 70
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 107
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 147
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 36
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 94
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 33
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 31
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 52
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 76
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 73
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 123
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 123
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 120
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 432
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 145
  • Бўлимлар