«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:50
ЎЗO‘Z

Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг 11 та бошқармаси аппарати қисқартирилади

13 июл, 12:20 2 899 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг 11 та бошқармаси аппарати қисқартирилади 2019 йил 12 июль куни Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг Ички ишлар вазирлиги фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишни баҳолашнинг асосий мезонларида белгиланган мақсадли вазифалар ижроси бўйича 2019 йил биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни эшитишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабарига кўра, 2019 йил давомида Ички ишлар вазирлиги зиммасига 47 та мақсадли вазифа юкланган бўлиб, шундан 24 та топшириқнинг бажариш муддати 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги этиб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан тақдим қилинган маълумотларга асосан ўтказилган таҳлиллар натижасида 2019 йилнинг I чораги давомида бажарилиши лозим бўлган топшириқлардан 3 тасининг ижроси тўлақонли таъминланмаганлиги аниқланган.

Хусусан, шахсий таркиб сонини 361 та бирликка ошириш тўғрисида Ички ишлар вазирлигининг буйруғини қабул қилиш ҳамда Тошкент шаҳар ички ишлар органларининг 11 та бошқармаси аппаратини қисқартириш ҳисобига Тошкент шаҳар ички ишлар бўлинмаларининг шахсий таркиб сонини 361 тага (20 фоизга) ошириш белгиланган бўлса-да, вазирликнинг тегишли буйруғи ўз вақтида қабул қилинмаган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Хотин¬-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, бошқа жамоат ташкилотлари ва идоралари билан биргаликда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик даражасини камайтириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш белгиланган. Бироқ ушбу вазифа ҳам ўз вақтида бажарилмаган.

Бундан ташқари, вазирлик зиммасига уюшмаган ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш юзасидан комплекс чора¬тадбирлар ишлаб чиқиб, тасдиқлаш вазифаси юклатилган. Лекин унинг ижроси таъминланмаган.

Мажлисда таъкидланганидек, ҳозирги вақтда Ички ишлар вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Йўл қўйилган камчиликлар тизим иш самарадорлиги ва натижадорлиги ошишини, вазирлик фаолиятини янада кучайтириш учун зарур чора-тадбирлар кўриш лозимлигини кўрсатмоқда. Мажлис иштирокчилари айтиб ўтилганлардан келиб чиқиб, аниқ таклиф ва тавсиялар билдирдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 1
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 1
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 8
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 87
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар