«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 01:22
ЎЗO‘Z

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қорақалпоғистон ва Хоразмга борди, чинакам «халқ прокуратураси» шакллантирилади

11 июл, 18:04 3 652 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қорақалпоғистон ва Хоразмга борди, чинакам «халқ прокуратураси» шакллантирилади Ўзбекистон Республикаси бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бўш бино ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш ва бошқа долзарб вазифалар ижроси, шунингдек, прокуратура органларининг жорий 6 ойлик фаолияти билан танишиш мақсадида 8-9 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ташриф давомида тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай муҳит ва шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш борасида 195 та тадбиркорлик субъектлари билан ҳар иккала ҳудудда алоҳида учрашувлар ташкил этилиб, соҳага масъул идоралар, ижро ва назорат органлари, тижорат банклари раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашувларда асосий эътибор ҳудудий ва республика даражасидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилди.

Жумладан, мулоқотлар давомида тадбиркорлар томонидан кўтарилган кредит ажратиш, “ноль” қийматда ва имтиёз асосида бино олиш, электр ва газ таъминоти, ер майдони ажратиш, лицензия ва рухсатнома олиш билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш чоралари кўрилди.

Бўш бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти идоралараро комиссиялари ҳисоботи эшитилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти прокуратуралари фаолияти ҳам ўрганилди.

Ўрганиш натижалари, фаолиятни ташкил этиш, ҳудудда қонунийликни мустаҳкамлаш борасида йўл қўйилган айрим камчиликлар прокуратураларнинг кенгайтирилган ҳайъат мажлисида танқидий муҳокама қилинди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар, аёллар ва вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунийликни таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар – келажагимиз” ва “Ҳар бир оила тадбиркор” дастурлари ижроси устидан қатъий назорат олиб бориш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш борасида прокуратура органлари олдида турган долзарб вазифалар ижросини ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Прокуратура органларига юклатилган вазифаларни сидқидилдан, садоқат ва масъулият билан бажариш, коррупцион иллатларнинг олдини олиш, чинакам “халқ прокуратураси”ни шакллантиришга қаратилган аниқ чора-тадбирлар белгиланди, дейилади хабарда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 142
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 0
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 0
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 8
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 18
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 24
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 16
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 200
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 47
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 87
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Бўлимлар