«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 02:38
ЎЗO‘Z

Гулнора Каримовага оила аъзолари билан уч кунлик учрашув тақдим этилди

11 июл, 09:18 3 412 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гулнора Каримовага оила аъзолари билан уч кунлик учрашув тақдим этилди Олдинроқ Адлия вазирлиги томонидан Интернет тармоғида маҳкума Гулнора Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётгани ҳамда у доимо руҳий босим остида эканлиги тўғрисидаги маълумотлар бўйича ўрганиш ўтказилгани тўғрисида хабар берилган эди.

Ўрганиш давомида (жорий йилнинг 3 июль куни) Г. Каримова оила аъзоларининг у билан узоқ муддатли учрашув сўраб ёзган мурожаати келиб тушганлик факти аниқланган эди.

Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига мувофиқ маҳкумларнинг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқи таъминланишини ўрганиш мақсадида мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида, маҳкума Г. Каримова ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар, ўз оила аъзолари билан уч кунлик – узоқ муддатли учрашувда бўлди.

Уларга, узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланаётган бошқа маҳкумалар каби, алоҳида узоқ муддатли учрашувларга мўлжалланган яшаш жойи ажратилган.

Ушбу учрашувни бўлиш, шунингдек, оила аъзолари томонидан олиб келинган посилка ва бандеролларни киритишни чеклаш ҳолатлари бўлмаган.

Суҳбат давомида, Гулнора Каримованинг оила аъзолари ушбу даврда бошқа маҳкумалар ҳам ўзининг узоқ муддатли учрашув ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда яқинлари билан бирга бўлганлигини таъкидлашди, бу бошқа маҳкумаларнинг учрашиш ҳуқуқлари таъминланаётганлигини билдиради.

Шу билан бирга, учрашув давомида, Г. Каримованинг оила аъзолари Г. Каримовага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилмаётганлиги ва унга босим ўтказилаётганлиги бўйича шикоят ва эътироз билдиришмади, дейилади Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 75
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 44
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 72
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 19
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 7
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 33
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 20
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 21
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 67
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 60
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 16
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 52
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 41
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 40
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 88
  • Бўлимлар