«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:25
ЎЗO‘Z

«Тўхташ тақиқланган!» белгисига амал қилмаганлар энди камерага тушади ва жарима тўлайди

08 июл, 21:53 4 095 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Тўхташ тақиқланган!» белгисига амал қилмаганлар энди камерага тушади ва жарима тўлайди Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Аксарият ҳайдовчилар белгиланган жойгача ортиқча 100 метр масофа босиб ўтишга эриниб, 3.27 белгиси остида бир неча дақиқага тўхтаса ҳеч нарса бўлмайди деб ўйлашади. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузилиши нуқтаи назаридан пойтахт бозорлари энг муаммоли жойлар ҳисобланишади, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

10 июлдан бошлаб Тошкентнинг бир нечта бозорлари яқинидаги йўллар бўйлаб тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишини қайд этувчи автоматлаштирилган фото ва видеокамералар иш бошлайди.

Жумладан, Тошкент халқа автомобиль йўлининг Чилонзор туманидаги қисмининг ўзидаёқ 3.27 белгисини менсимаганларни қайд этишга мўлжалланган 4 та стационар автоматлаштирилган камералар ўрнатилган. Ҳозирги вақтда Абу-Сахий, Бек Топи, Ипподром, Ўрикзор бозорлари йўлларида автоматлаштирилган тизим ўрнатилган бўлиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади.

Ўрнатилган камералар 360 градусга ўгирила олади. Автомобиль мумкин бўлмаган жойда тўхтагач, видеокамера автоматик тарзда (инсон аралашувисиз) вақтни ва «қоидабузар» автомобилнинг давлат рақамини қайд этади. Маълумотлар онлайн-тарзда базага йўналтирилади, у ерда эса AutoCon-SC/M дастурий таъминот жарима солиш бўйича Қарорни шакллантириб уни «Ўзбекистон почтаси» АЖга қоидабузарга жўнатиш учун йўллайди.

Хатда жаримани 60 кунлик муддат ичида тўлаш зарурлиги, ушбу муддат тугагач тизим хатга бириктирилган квитанцияни автоматик тарзда тўсиб қўйиб, жарима тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қошидаги Мажбурий ижро бюросига (МИБ) жўнатиши маълум қилинади. МИБ, ўз навбатида, транспорт воситаси эгасининг номига расмийлаштирилган мулкка тақиқ қўяди. Ушбу санкциялар қоидабузар-автомобиль эгасига олди-сотди келишувларини олиб боришга йўл қўймайди. ЙҲҚни бузганлик учун жаримани ўз вақтида тўламаслик ҳам қўшимча моддий ҳаражатларга олиб келади.

Бундан ташқари, камера қоидабузарликни қайд этиб, уни Марказга йўллаганидан кейин, тўлов муддати давомида сизга нисбатан бир қатор чекловлар ўрнатилади. Хусусан, сизда машинани ИИББ ЙҲХБ туманлараро бўлинмаларида техник кўрикдан ўтказиш ёки бошқа фуқаронинг номига расмийлаштириш имкони бўлмайди. Ушбу чеклов бўлажак харидорни «қарздор» машина сотиб олиб қўйишдан ҳимоялайди.

Эслатиб ўтамиз, 3.27 белгиси остида автомобилни тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига мувофиқ ЭКИҲнинг 3 бараваригача (608 190 сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳайдовчиларни ва транспорт воситасини ижарага берган фуқароларни жарималар мавзусига эътибор беришларини тавсия этамиз. ЎзР МЖКнинг 17-1-моддасига мувофиқ, Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги қайд этилган тақдирда, маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори тортилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 143
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 55
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 151
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 269
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 3
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 35
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 36
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 15
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 22
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 95
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 28
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 113
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 38
  • Петербургда ёнғин вақтида одамларни қутқарган ўзбекистонликка сурат совға қилинди 28 апр, 16:33 147
  • Ўзбекистоннинг экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар маълум қилинди 28 апр, 16:06 41
  • Тошкентда фуқароларга ҳужжатсиз уйларни сотганлар қидирилмоқда 28 апр, 15:20 60
  • Бўлимлар