«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 22:33
ЎЗO‘Z

Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?

06 июл, 12:00 3 914 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин? Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдурашид Абдуқодиров, Исломжон Зокиров ва Бекзод Артиков муаллифлигида «Контракт тўловини стипендиясиз шаклда тўлаш қандай бўлиши мумкин?» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Бундан бир йилча аввал, ижтимоий тармоқлар орқали тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун контракт тўловларини тўлашда маълум қулайликлар яратиш мақсадида уларга ўз хоҳишларига кўра стипендиялардан (ёки унинг бир қисмидан) воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-контракт пулини тўлаш ҳуқуқини бериш бўйича таклифлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган ва бу қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 17 июндаги 4359-сонли қарорида жумладан, тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига, ўз хоҳишларига кўра тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш ҳуқуқи берилиши белгилаб қўйилди.

Бироқ, ҳозирги кунгача тўлов-контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш тартиби қандай бўлиши ҳақидаги якуний хулосалар эълон қилинганича йўқ.

Бошқача айтганда, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашда барча учун бир хил миқдор белгиланиб, ана шу миқдорнигина чегириб ташлаган ҳолда контракт тўланадими ёки ҳар бир талаба учун семестр якунига кўра унга тайинланган стипендия миқдоридан келиб чиқиб чегирмалар белганадими?

Бизнингча, агар тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашда барча учун бир хил миқдор белгиланиб, ана шу миқдорнигина чегириб ташлаган ҳолда контракт тўлаш ҳуқуқи бериладиган бўлса, у ҳолда ушбу ҳуқуқдан фойдаланишни хоҳлаган талабалар учун семестр якунидаги ўзлаштириш кўрсаткичининг ҳеч қандай аҳамияти қолмайди.

Бошқача айтганда, бундай тартиб жорий этилса, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар икки хил тоифага ажралиб қолади:

Биринчи тоифа талабалар бу - тўлов-контракт қийматини стипендияли шаклда тўлашни танлаган талабалар бўлиб, уларнинг фанлардан юқори баҳо олишга интилишлари мос равишда табақалаштирилган стипендия тайинланиши орқали рағбатлантирилиб борилади.

Иккинчи тоифа талабалар эса - тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда тўлашни танлаган талабалар бўлиб, улар учун фанлардан юқори баҳо олишни рағбатлантирувчи асосий омил қолмайди ва шунинг учун уларнинг аксарияти «уч» баҳо билан кифояланиб қўяверишлари мумкин.

Шунингдек, аъло баҳоларга ўқиётган талабалар икки хил қийин танлов қаршисида қолишади: юқори баҳога интилмасдан тўлов-контракт қийматини стипендиясиз шаклда осонроқ тўлаш танлови ёки қийинчилик билан бўлсада тўлов-контракт қийматини стипендияли шаклда тўлашни танлаб, семестр давомида юқори баҳони қўлга киритиш танлови.

Умуман айтганда, агар олий таълим тизимида стипендия тўлаш сақланиб қоладиган бўлса, албатта, бу стипендиялар талабаларга уларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларига қараб белгиланиши зарур. Бундай тартиб стипендия маблағлари самарали ишлатилишига ҳам олиб келади.

«Таълим тўғрисида»ги қонунда билимли бўлишни ва истеъдодни рағбатлантириш принципи таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари сифатида белгиланган. Шунинг учун, олий таълим муассасаларидаги ҳозирда мавжуд табақалаштирилган стипендия тўлаш тизими талабаларнинг юқори даражада фанларни ўзлаштиришларида ва чуқур билим олишларида улар учун муҳим рағбатлантирувчи асосий омил бўлаётганини ҳам эътироф этиш зарур.

Агар барча тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун бир хил миқдор белгиланиб, ўша миқдордан келиб чиқиб тўлов-контракт пулини камроқ тўлаш тартиби жорий этиладиган бўлса, олий таълим муассасаларидаги 70-80 фоизини ташкил этувчи тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларнинг юқори билим ва баҳо олишини рағбатлантирувчи энг муҳим таъсир кучи қўлдан бой берилган бўлади.

Гарчи бу каби янгича тартиб талаба ва ўқитувчилар ўртасидаги тамагирлик ҳолатлари кўпайишига олиб келади деб ҳисоблайдиган бўлсада, бироқ, биринчидан, бундай ноқонуний ҳолатлар аввалдан бор. Иккинчидан, барча ўқитувчилар ва талабалар ҳам бу каби ноқонуний ишларга қўл урмайди. Учинчидан, бу каби ноқонуний ҳолатларга қарши мавжуд ижобий натижа берадиган тартиблардан воз кечиш эвазига эмас, балки назоратни кучайтириш ва жавобгарликни ошириш каби воситалар билан курашилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4359-сонли қарорининг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган лойиҳасида «тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабалари стипендиялардан воз кечиш ҳисобига йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган тўлов-контракт пулини тўлаш ҳуқуқи эга бўлади», деб ёзилган эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча босқич талабаларига тўлов-контракт пулини, айнан, ҳар бир талабанинг йиллик олинадиган стипендия миқдорига мос равишда камайтирилган ҳолда тўлаш ҳуқуқи берилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 124
  • 10 мингдан ортиқ ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари Британиядаги шифохоналарга ишга қабул қилинади 27 апр, 16:19 45
  • "Dong Feng pessenger" жарима майдончасида 27 апр, 14:38 88
  • Тошкентда 80 дан ортиқ фуқаро номига кредитга техника харид қилган аёл ва унинг икки шериги қамалди 27 апр, 13:24 125
  • Шифокор депрессияга учраганларни машина ҳайдашдан воз кечишга чақирди 27 апр, 12:35 36
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 7
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 62
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 18
  • 17 ёшли ҳиндистонлик Доммаражу жаҳон шахмат тожи учун курашади 27 апр, 20:29 29
  • Қозоғистон “Толибон” учун рақамли бошқарувни йўлга қўйиш ва афғон мактабларини интернетга улашга тайёр 27 апр, 20:00 16
  • Марказий банк раиси: “Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда” 27 апр, 19:36 60
  • Санкт-Петербургда 24 ёшли ўзбекистонлик йигит ўғирлаб кетилди 27 апр, 18:37 203
  • Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади 27 апр, 18:17 123
  • Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди" 27 апр, 17:52 182
  • Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз" 27 апр, 17:30 99
  • Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман" 27 апр, 17:22 77
  • Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди" 27 апр, 17:19 234
  • Бўлимлар